"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жамоасининг Европа Лигасидаги эҳтимолий иштироки ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Англиядаги ишим давомида мен фақат бир марта Европа Лигасида қатнашганман - шундан сўнг биз финалга чиқдик ва умуман олганда, охирги ўйинни ҳисобга олмаганда ҳаммаси яхши эди. Бу ажойиб турнир. Аммо, мен буларнинг барчасини ҳали тўлиқ кўриб чиқмаганман, чунки бизнинг Чемпионлар Лигасига чиқиш имкониятимиз оз бўлса ҳам бор, мен бунга ишонаман. Шундай экан, келинг, мақсадимизга эришишга ҳаракат қилайлик ва мавсумдан кейин буни ўйлаб кўрамиз, - дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпул" 2016-йилда Европа Лигаси финалига қадар етиб борган ва "Севилья"га ютқазган.
33-турдан сўнг "Ливерпуль" АПЛнинг олтинчи поғонасида бормоқда. Кучли тўртликдаги фарқ 7 очкони ташкил қилади.