Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой 0-1 Вьетнам
19/04 14:00 Австралия 2-4 Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма 0-5 Таиланд
19/04 18:00 Хитой 0-2 Жанубий Корея
19/04 19:00 Ироқ 1-4 Ўзбекистон
19/04 20:30 БАА - Япония
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

Глейзерлар ким ва улар «МЮ»ни қандай босиб олганди?

Баҳо:
+ | -

Кеча Манчестер шаҳрида бўлиб ўтиши керак бўлган «МЮ» – “Ливерпуль” учрашуви мезбон жамоа мухлислари юзага келтирган тартибсизликлар боис номаълум муддатга қолдирилди. Тасвирларни барчамиз кўрдик. “Олд Траффорд”нинг ўзи ва атрофидаги фанатлар яхши иш қилишмагани кундек аён, аммо улар нима истаяпти? Бу саволга ҳам жавоб очиқ-ойдин кўриниб тургандек, гўё. Глейзерларнинг клубдан кетиши –  #glazer_out!

Шу ўринда бошқа саволлар пайдо бўлади. Ўзи клуб соҳиби бўлган бу Глейзерлар қандай оила ва нега мухлислар 15 йилдан буён уларни ёқтирмай келишмоқда. Келинг барчасига бир бошидан тўхталиб ўтамиз.

1990 йил “Манчестер Юнайтед” клуби акциялари фонд бозори эркин савдоларида пайдо бўлди. Бироқ клубнинг умумий қиймати жуда қиммат бўлгани, катта акциядорлар кўп бўлгани боис «МЮ» бирор сармоядорнинг шахсий мулкига айланиб қолишдан ҳимоялаганди. Ўша вақтда клуб “очиқ акциядорлик жамияти” мақомида эди. Аммо 2003 йилда ўзининг илк акцияларини қўлга киритган америкалик ишбилармон Малколм Глейзер икки йил ўтиб клуб акцияларининг 75 фоизига эгалик қила бошлади ва бошқарув шаклини тўлиқ “хусусий компания” кўринишига олиб келди.

Малколм Глейзер – 1928 йил АҚШда яҳудий заргар оиласида туғилган Малколм отасидан 300 минг долларлик меросни қабул қилиб олганди. Кейинчалик у бизнеснинг кўплаб соҳаларига сармоя кирита бошлайди. Ўтган аср 70-йилларида Глейзер озиқ-овқот саноати, денгиз маҳсулотларини етказиб бериш, соғлиқни сақлаш, энерготадқиқот ва медиа соҳаларини бирлаштирувчи First Allied Corporation холдинги ижрочи директори ҳамда президентига айланади. Улкан сармоядорга айлангач у бир қатор спорт клубларини сотиб олиб, улардан тижорий маънода улардан фойда кўра бошлайди.

«МЮ»га қайтадиган бўлсак, 2003 йил сентябрь ойида Малколм Глейзернинг клуб акцияларидаги улуши 3 фоиздан ўтади. У қисқа вақт ичида турли ОАВ орқали жамоани буткул ҳарид қилиш режаларини ошкор қилиб бир акция қийматининг кескин ошишига сабаб бўлади. Бу орада пулга муҳтож бўлган бир неча акциядор билан келишувга эришиб, 2004 йилда улушини 30 фоизга етказади. 2005 йилда эса ҳал  қилувчи ҳамла бошланади. Макманус, Мэгниер ва Гибсон каби йирик акциядорлардаги улушнинг ҳарид қилиниши Глейзердаги улушнинг 60 фоиздан ўтишига сабаб бўлади. Биржадаги эркин савдолар орқали у жаъми улушни 75 фоизга етказгач клуб статусини “хусусий компания” кўринишига олиб чиқиб, Лондон фонд бозори эркин савдоларидан ечиб олади. Буёғи янада осон кечди. Акцияларнинг 98 фоизига эгаликкача борган Глейзер энди қолган қисмни мажбурий тарзда сотиб олиши мумкин эди. Хуллас, бу ишлар учун Малколм умумий равишда тахминан 1,5 млрд доллар атрофида маблағ сарфлайди. 2014 йил Малколм вафот этгач унинг мероси оиласи вакилларига тақсимлаб берилади. Жумладан, “Манчестер Юнайтед” ака-укалар Жоел ва Авраам Глейзерга ўтади.

Хўш, мухлисларга нима ёқмаяпти?

Анчайин мураккаб мавзу. Бир томондан ўтган даврда «МЮ» 5 карра Англия чемпиони бўлди. ЧЛ ва ЕЛда бош савринни қўлга киритди. Қўшимчасига бир қатор бошқа кубоклар ютиб олинди Глейзерлар даврида. Бироқ мухлисларнинг фикрича, барчаси бир оила манфаатларига хизмат қилаётгани боис йиллар давомида даромаднинг катта қисми (тахминан 1 млрд фунт) айнан оила аъзоларига тақсимлаб берилган. Аввал эса акциялар оддий мухлислар қўлида бўлиши мумкин бўлгани сабабли катта акциядорлар бундай даромадларни яна қайта клубга тикишарди, деб ҳисобнади. Ҳар ҳолда «МЮ» мухлислари орасида Глейзерларсиз натижалар бунданда яхши бўлиши мумкинлигига ишонадиганлари кўп.

Қўшни жамоа “Манчестер Сити”нинг муваффақиятлари ҳам уларни дарғазаб қилгани бор гап. Улар араб шайхлари миллиардлаб маблағлани жамоаси учун сарфлаётганини кўриб Глейзерлардан муносиб жавоб кутишарди бунга. Аммо бу жавоб бўлмасди.

Яна клуб маркетинингида мухлисларга юклама ортиб кетди. Чипта нархлари ва атрибутлар йилдан йилга қимматлади. Бу АПЛ клублари учун нормал ҳолат бўлсада «МЮ» мухлисларига ёқмасди. Айни дам Глейзерлар вадага вафо қилишини ҳам эътироф этиш лозим. Улар иш бошлагач клубдаги дахлсизлар Сэр Алекс Фергюсон ва Дэвид Гиллга (ижрочи директор) тегишмади.

Ориф Толипов

Манба: https://t.me/tolipovuz
Киритилди: 20:48, 03.05.2021.
Ўқилди: 7082 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.