"Арсенал" ҳужумчиси Тьерри Анри Англия Премьер Лигаси 22-тур доирасидаги "Манчестер Юнайтед"га қарши кечадиган ўйиндан аввал ўз фикрларини билдириб ўтар экан, яқиндагина фаолиятини қайта бошлаган Пол Скоулз ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.
"Манчестер Юнайтед"да ҳар доим ажойиб футболчилар кўп бўлган. Лекин ҳар сафар уларга қарши ўйнаганимизда, биз Пол Скоулз майдонда намойиш қилиши мумкин бўлган ўйинидан ҳавотирда бўламиз. "Арсенал"нинг эски таркибидаги исталган футболчидан сўранг, улар ҳам ҳудди шу гапни айтишади".
"Агар у бемалол ўйнаши учун шароит яратиб берсангиз, сизни тамом қилади! Уни кучига ҳар доим ҳам муносиб баҳо беришмаган. Унинг бир тепар услубдаги ўйини, майдонда жой танлай олиш қобилияти ҳамда майдонни кўра билиш салоҳиятига тан бермай илож йўқ. Скоулз — мен кўрган ярим ҳимоячилар ичида энг кучлиларидан бири!"