Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Манчестер Юнайтед" ўз етакчисини катта пул эвазига жамоада олиб қолмоқчи

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти жамоа юлдузи Поль Погбани янги шартномага кўндирмоқчи.

Бунинг учун клуб хўжайинлари  франциялик ярим ҳимоячига ҳафтасига 400 минг фунт маош тўлашга розилик берган. Бу сумма йилига 20 миллион евродан ошади.

Пандемия шароитида аксарият гранд клублар ҳам бир футболчига бу даражада катта маош тўлай олмайди. Хусусан, Погбани олишни орзу қилаётган “Ювентус” ва “Реал” ҳам асосий эътиборини футболчиларнинг маошини қисқартиришга қаратмоқда.

Погбанинг манчестерликлар билан ҳамкорлиги 2022 йилнинг ёзигача расмийлаштирилган. Агар томонлар ўзаро келиша олмаса, клуб футболчини ёзда сотиб юборишга мажбур бўлади.

Поль Погбанинг асосий мақсади Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш ҳисобланади.

2016 йилдан бери “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи бу жамоа таркибида жами 201 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урди ва 40 та голли пас оширди.

Киритилди: 13:26, 04.05.2021.
Ўқилди: 4918 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.