Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ла Лигада "ур-йиқит" авжида. Ғолиблик кимга насиб этади?

Баҳо:
+ | -

Душанба куни бўлиб ўтган 34-тур учрашувида "Севилья" ўз уйида "Атлетик"га ютқазди. Хулен Лопетеги шогирдлари "Атлетико", "Реал" ва "Барселона"га босим ўтказишди, аммо якунда ўзлари мағлубиятга учраб грандлардан ортда қолиб кетди.

Мавсумнинг иккинчи ярмида аксарият футбол мутахассислари андалусияликларнинг чемпионлик учун курашишига ишонишган эди, бироқ энди улар учун бу жуда қийин.
Мавсум якунига қадар тўртта ўйин қолди, "Атлетико" пешқадам, "Реал" ва "Барса" икки очкога ортда қолишмоқда, "Севилья" эса энди олти очколик фарқ билан 4-ўринда.
Агар очколар тенг бўлса, жамоалар ўзаро учрашувлар натижаларига кўра жойлашадилар, иккинчидан қўшимча кўрсаткичларга қаралади, биринчи навбатда бу тўплар фарқи. Ўзаро ўйинларда "Реал" устунлик қилган. Бироқ шошилишга ҳали эрта. Бир омил сабабли.
Келинг, аввал сўнгги турдан кейинги жамоаларнинг ҳолатига назар соламиз.

"Атлетико" - 76 очко

Мадридликлар ушбу турда "Эльче"ни мағлуб этишди. Симеоне шогирдлари бахтига меҳмонлар пенальтидан гол ура олишмади ва уч очкони қўш қўллаб топширишди. Сўнгги тўртта ўйинда жамоа учинчи ғалабасини қўлга киритди ва позициясини бироз барқарорлаштирди: аслида эса, барчаси ўз қўлларида. Аммо кўплаб саволларга нарса кейинги босқичда "Барселона" билан бўладиган ўйинга боғлиқ.

"Реал" - 74 очко

Ҳали ҳам Чемпионлар Лигасига тайёргарлик кўриши керак бўлган ягона жамоа бу - "Реал Мадрид". "Қироллик клуби"нинг навбатдаги ўйини айнан ЕЧЛ ярим финалида Лондонда бўлиб ўтади. Ва шундан кейингина 35-турнинг иккинчи энг муҳим учрашувида "Севилья" билан ўзаро ҳисоб-китоб қилинади. Зидан шогирдларининг фойдасига бошқа ҳар қандай даъвогар клуб билан очколар тенг бўлиб қолган тақдирда улар биринчи ўринда бўлишади. Жамоаларнинг биринчи даврада ўтказган учрашувида "Севилья" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бундан ташқари клуб 13 мавсумдан буён кетма-кет икки марта чемпион бўлмаган. Ҳозир бунинг айни пайти.

"Барселона" - 74 очко

Гарчи тўплар нисбатига кўра Ла лигадаги энг яхши кўрсаткични қайд этиб турган бўлса-да, "Барселона" айни вақтда "Реал"дан кейинги поғонада, чунки ўзаро учрашувлар туфайли жамоа учинчи ўринни эгаллаб туришга мажбур. Аммо "Атлетико"ни мағлуб этиш эвазига "оловли чемпионлик пойгаси"га мой сепиб юборишлари мумкин. Ана ўшанда интригани тасаввур қилинг. Ўтган ҳафта "Гранада" билан қолдирилган ўйинда мағлубиятга учраб, биринчи поғонага кўтарилиб олиш имкониятини қўлдан бой берди, шу боис энди Месси асосий рақибларини мағлуб этиш имкониятига эга.

"Севилья" - 70 очко

"Севилья" чемпионлик унвонини эгаллашдан маҳрум бўлиши мумкин. "Атлетик Бильбао" Испания кубогидаги мағлубиятидан сўнг чемпионлик пойгасига жиддий таъсир кўрсатмоқда: икки тур олдин улар "Атлетико"ни, сўнгги турда "Севилья" ни мағлуб этишди. Ҳозирда Лопетеги жамоасида "Реал" ни мағлуб этишдан бошқа илож йўқ - акс ҳолда титул хаёллари эртакка айланиши мумкин.

 


Мавсумнинг дастлабки қисмида, "Реал" ва "Баселона" очколар йўқотаётган пайтда "Атлетико" катта фарқ билан илгарилаб кетган эди. Мавсум якунига келиб эса, Испания чемпионлиги учун бир йўла тўртта клуб бевосита кураш олиб боряпти. Бунақасини яқин йиллар ичида ҳеч ким кўрмаганди.
Катта эҳтимол билан "Барселона" ва "Атлетико" ўртасидаги учрашувга боғлиқ. "Реал" финалдек қараладиган учрашувларда мағлуб бўлишни билмайди. "Севилья"нинг ҳам айтар сўзлари бўлиши керак. Худди олдиндан билгандек, қуръа айнан шу жамоаларнинг ўзаро ўйинларини битта турга олиб қўйганинини қарангда энди.
Диего Симеоне, Зинедин Зидан, Рональд Куман, Хулен Лопетеги – қай бирлари рақобатга дош беролмайди? Ҳозирча номзодлар бор холос, бироқ якуний нуқта ҳали қўйилмади.

Киритилди: 15:42, 04.05.2021.
Ўқилди: 4063 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.