Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Баҳодир Пардаев: «Шахтёр»ни ютишни истаймиз»

Баҳо:
+ | -
www.fcbunyodkor.com

Швейцариянинг “Ксамакс” клуби устидан ғалаба келтирган ягона гол муаллифи Баҳодир Пардаев бўлди. У захирадан майдонга тушаётганига қарамасдан жамоа ўйиинин кучайтира оляпти. Баҳодир биз билан суҳбатда Дубай йиғини, кучли жамоаларга қарши кечган ўйинлар ҳамда ўзининг кейинги режалари ҳақида гапириб ўтди.

- Клуб раҳбарияти мени ижарадан қайтариб, “Бунёдкор”нинг асосий жамоасидан жой ажратганидан жудаям хурсандман. Кучли жамоалар билан ўйнаб, кундан-кунга ўзимизда ўсишни кузатяпмиз ва мавсумдаги барча мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиш учун муносиб тайёргарлик олиб боряпмиз. “Вольфсбург”га қарши ўйинда ўзимизни жуда яхши ҳис қилдик ва сездикки, бундеслига жамоаси биз учун у қадар қўрқинчли эмас экан. Россия чемпиони “Зенит” билан баҳсда эса бизга осон бўлгани йўқ. Чунки уларнинг таркиби анчайин кучли. Бироқ ўйин давомида питерликларга яхшигина қаршилик кўрсатдик, деб ўйлайман. 1:2 ҳисоби ҳам англатиб турибдики, биз ёмон ўйнамадик. Швейцариянинг “Ксамакс” клуби билан яхши ўйин ўтказдик. Рақиб дарвозасига гол урганимдан хурсандман.  Ўша вазиятда Жавлон Мирабдуллаев қанотдан тўп оширди ва мен дарвозани ишғол қилдим. “Бунёдкор”нинг ғалаба қозонишида бутун жамоанинг ҳиссаси катта бўлди. Энди бизни Украина чемпионига қарши бўладиган учрашув кутиб турибди. Учинчи ўрин учун баҳсга яхшигина тайёргарлик олиб боряпмиз ва “Шахтёр” клубини ютишни истаймиз. Ҳа, уларнинг сафида машҳур юлдузлар бор. Лекин сўнгги ўйинларда қатнашиб, шунга амин бўляпмизки, улар ҳам биз каби инсон ва имкониятларимиз тенг. Шу боисдан ҳам ҳар қандай жамоага қарши ўйнашга тайёрмиз. Энг асосийси – расмий турнирларда муваффақиятли иштирок этиш. Ўзбекистон чемпионатида ўйинларида ўзимни кўрсатиб, мураббийлар ишончини оқлашга бор вужудим билан ҳаракат қиламан. Шунингдек, “Пахтакор” жамоасида бўлиб турган Ўзбекистон кубогини яна ўзимизга қайтиши учун жон-жаҳдим билан курашаман. Қолаверса, Осиё Чемпионлар лигаси турнирида муносиб иштирок этиш бош мақсадим, - дейди Баҳодир Пардаев клуб расмий сайти учун берган эксклюзив интервьюсида.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 18:19, 22.01.2012.
Ўқилди: 18553 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.