Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Клубларнинг лицензиялаш бўйича менежерлари ҳамда бухгалтерлари учун семинар ўтказилди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, Осиё футбол конфедерацияси талаби асосида мамлакат чемпионати юқори дивизионида иштирок этувчи футбол клублари ҳар йили лицензиялаш жараёнидан ўтказилади. Ўтган йилдан эътиборан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Про лига клубларининг ҳам барчасини мазкур жараёнга жалб этган ҳолда клубларимизнинг умумий инфратузилмасини босқичма-босқич яхшилаб бориш, Про лига иштирокчиларини ташкилий тузилма жиҳатидан Coca-Cola Суперлига вакилларига яқинлаштириш амалиётини жорий этди.

Қитъа футбол конфедерацияси назорати остида ташкил этиладиган ушбу муҳим жараённинг муваффақиятли амалга оширилиши — клубларнинг келаси мавсумда халқаро ва ички мусобақаларда иштирок этиши масаласида устувор аҳамият касб этади.

Бу жараёнда клублар лицензия талабгори сифатида ОФК ёки миллий лицензияни қўлга киритиш учун бир қатор мезонлар асосида ҳужжатларини тақдим этишади. ОФК томонидан белгилаб бериладиган ишчи-режа асосида клублар июн ойи сўнгига қадар спорт, инфратузилма, ишчи-ходимлар, ҳуқуқий мезонлар бўйича, шунингдек июл охирига қадар молиявий мезонлар бўйича ҳужжатларни тақдим этишади. Улар томонидан ОФКнинг махсус онлайн платформаси – AFCCLASга жойланган ҳужжатлар сарҳисоб қилиниб, футбол клубларини лицензиялаш қўмитасининг қарори асосида клубларга лицензия тақдим қилинади.

Жорий йил ҳисобидан старт олган лицензиялаш жараёнида Coca-Cola Суперлига ҳамда Про лига клублари 5 та мезон бўйича зарур ҳужжатлар тўпламларини тақдим этишади. Бугун ЎзПФЛда барча иштирокчи клубларнинг лицензиялаш бўйича менежерлари ҳамда бухгалтерлари учун семинар ташкил этилди. Унда Осиё футбол конфедерациясининг мазкур йўналиш бўйича жорий йилда янгиланган қоидалар мажмуйи ҳамда унинг асосида ишлаб чиқилган Миллий лицензиялаш регламентига киритилган янгилик ва қўшимчалар батафсил муҳокама қилинди.

ЎзПФЛ Клубларни лицензиялаш бўлими бошлиғи Зохиржон Акрамхонов мазкур жараёнда эътибор қаратиш лозим бўлган барча муҳим жиҳатларга бирма-бир тўхталиб, жараённи муваффақиятли якунлаш клубларимизнинг умумий инфратузилмасини яхшилаш йўлида ташланган жиддий қадам бўлишини таъкидлаб ўтди.

Қолаверса, бу йилдан эътиборан аёллар жамоалари ҳам лицензиялашдан ўтказилиши белгиланди. Бу борада ҳам киритилган янгиликлар бўйича клублар вакилларига батафсил маълумот берилди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:43, 06.05.2021.
Ўқилди: 1660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.