«Атлетико» президенти Энрике Сересо «Барcелона» ҳужумчиси Лионель Мессининг келажаги ҳақида гапирди.
«Месси дунёнинг энг яхши футболчиси. Ўйлайманки, «Барселона» клубнинг молиявий ҳолатидан қатъи назар, уни ушлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилади. Бу вазиятни қандай тугашини билмайман ва бу ҳаммамиз учун қизиқ.
Испания чемпионати учун Месси жуда муҳим роль ўйнайди, у чемпионат ривожига ҳисса қўшади. Бу барча 20 жамоа учун муҳимдир», - деди Мадрид клуби раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, «Атлетико» эртага, 8 май куни «Барселона» билан ўйнайди.
Агар Мадрид клуби каталонияликларга ютқазса, Ла Лига турнир жадвалидаги биринчи ўринни йўқотади.