Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Асқар Жадигеров: «ОЧЛда ўйнайдиган клубга ўтганимдан хурсандман»

Баҳо:
+1 | -

Ўтган ҳафтада хорижда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчиларнинг сони биттага ортди. 2011 йилги мавсумни Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубида ўтказган Асқар Жадигеров Таиланд чемпиони – “Бурирам Юнайтед” клуби билан шартнома имзолади.

Трансфер ишлари якунлангач, футболчи ва унинг агенти Санъат Шариповнинг ушбу ўтиш борасидаги фикрлари билан танишдик.

- Асқар, “Бурирам Юнайтед” билан шартнома имзолаш учун Таиландга сафар қилдингиз. Клуб ҳақидаги илк таассуротларингиз қандай?
- Таиландга кетиш олдидан “Бурирам” клуби билан интернет орқали қисман танишган эдим. У ерга бориб, клубдаги шароитлар билан танишгач янги жамоамга юқори баҳо бердим. “Бурирам” раҳбарлари билан Банкокда учрашдик. Даставвал, бизга клуб ҳақида ҳикоя қилувчи видеороликни қўйиб беришди. Клуб базаси, жамоа машғулотлари, мухлислар, сафар ўйинларига бориб-келиш тартиби, стадион ва бошқа бир қанча муҳим жиҳатлар билан танишиб олдим. Рости, Таиландда бундай қудратли профессионал клуб борлигидан ҳайратландим.

- “Бурирам”да 28-рақамли футболкани танладингиз. Бу рақамнинг Сиз учун ўзига ҳослиги борми?
- Таиланд чемпионатида 1дан 30гача бўлган рақамлардан фойдаланилар экан. Осиё Чемпионлар лигаси регаламентида эса 1дан 50 гача бўлган рақамларни танлаш мумкин. Агарда 47-рақамни оладиган бўлсам, ички мусобақаларда яна бошқа рақамли футболкани кийишим лозим эди. Шунинг учун ҳам менга клубда бўш турган “26”, “28” ва “35” рақамлари ичидан “28”ни танладим.

- Яна Чемпионлар лигасида ўйнаш имкони туғилганидан хурсанд бўлсангиз керак?
- Албатта, мени қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирда иштирок этувчи жамоага жойлагани учун агентимга миннатдорчилик билдираман.

P.S. Асқар Жадигеров уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ қисми билан тез кунда танишасиз.

Таиланд чемпионатига биринчи ўзбек футболчисини тўп суришига бош-қошлик қилган футбол агенти Санъат Шарипов “Бурирам Юнайтед” клуби ҳақида қуйидаги маълумотларни айтиб ўтди.
- “Бурирам” футбол клуби офиси Банкокдан 350 км узоқликда жойлашган. Лекин жамоа Банкокнинг ўзида ҳам алоҳида базасига эга. Клуб хўжайини Англиянинг “Лестер Сити” жамоасини ҳам бошқаради. Шунинг учун ҳам “Бурирам”даги шароитлар худди “Лестер”ни стандартларига мослаштирилган. “Бурирам”нинг уй аренаси ва унинг чими худди “Лестер”ники билан бир хилда. Ҳозирги кунда “Бурирам” клуби учун Банкокда яна битта улкан база барпо этиляпти. Тез орада клуб машғулотларини Банкокда ўтказиб, фақат уй учрашувлари учун Бурирам шаҳрига бориш тизимига ўтади.

“Бурирам”нинг Асқардан умиди катта. Жамоанинг ўртача ёши 23ни ташкил этади. Улар Чемпионлар лигасида илк бора иштирок этишаётгани учун камида 2-3 йил ОЧЛда ўйнаган, тажрибаси катта ва майдон марказида тўп сурадиган футболчига эҳтиёж сезишганди. Шунинг учун ҳам “Бурирам”дагилар Жадигеровга катта умид билдиришяпти. Буни Жадигеров ҳам яхши ҳис қилган ҳолда жамоа ишончини оқлашга бор кучи билан ҳаракат қилади.

Таиланд футболининг савияси умумий олиб қарайдиган бўлсак, бизникидан пастроқдир. Аммо у ерда индвидуал маҳорат эгалари кўплаб топилади. Айтмоқчиманки, ўзбекистонлик футболчилар Таиландда бемалол ўйнаб кетади дегани эмас. Оддий мисол Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК кубоги доирасида Таиланд клубини катта қийинчилик эвазига ортда қолдирди. Бизнинг клубларимиз жамоавий ўйин ҳисобига улардан кучлироқ, деб ҳисоблайман. Сўнгги йилларда “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Ливерпул” каби клублар мамлакатга олиб келиниб, маҳаллий футболчиларнинг тажрибаси ошириляпти.
Дунё клублари легионерга эҳтиёж сезишса, биринчи навбатда бразилиялик футболчиларга эътибор қаратишади. Қитъамизда “3+1” тизими кучга кирди. Энди Ўзбекистон Осиёда худди Бразилиядек ўрин эгаллаши керак. Агар шундай бўлса, бу футболимиз учун жуда катта плюс бўларди, - дейди футбол агенти Санъат Шарипов.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 14:19, 23.01.2012.
Ўқилди: 16311 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.