Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Серхио Рамос ҳақида биз билган ва билмаганларимиз

Баҳо:
+ | -

Серхио Рамос - афсонавий испаниялик ҳимоячиси. Фаолияти давомида, унинг кўплаб шахсий ва жамоавий мукофотлар мавжуд, Серхио Испания терма жамоаси билан жаҳон чемпиони ва икки марта Европа чемпиони бўлди.

Рамос 35 ёшда бщлишига қарамай , футболчи "Қироллик клуби" ва миллий терма жамоанинг ҳимоясида сезиларли даражада ёрдам бериб келмоқда. Ҳозирда испаниялик футболчи дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

Ҳозир эса биз сизлар билан Рамоснинг бутун фаолияти давомидаги 10та муҳим суратларни намойиш этамиз.


Серхио Рамос Гарсия 1986 йилда Испаниянинг Камас шаҳрида (Севилья вилояти) туғилган. Унинг отаси менежер бўлиб ишлаган, онаси эса болаларни тарбиялаш билан шуғулланадиган уй бекаси бўлган. Оилада 3 нафар фарзанд бўлган Серхио, акаси Рене ва синглиси Мириям.

Рамоснинг отаси ҳам ёшлигида маҳаллий "Севилья" жамоасида футбол ўйнаган, аммо тиззасидан жароҳат олганлиги сабаб фаолиятини тугатишга мажбур бўлган. Серхио болалигиданоқ футболга қизиқишни бошлаганда, отаси гарчи оила моддий жиҳатдан қийналаётган бўлса ҳам, 6 ёшли ўғлини маҳаллий жамоага юборди.
10 ёшида Рамос "Севилия" жамоаси академиясига келади ва ўзини жуда яхши кўрсатишга эришади. У клуб академиясига қабул қилинди. Шундан кейин ҳимоячи ёшлар жамоаларида ўйнай бошлади. Унинг истеъдодини мураббийлар юқори баҳолашди, кейинчалик севильяликлар дубл жамоасига йўл олди ва 18 ёшига келиб, жамоанинг асосий жамоасида ўйнашни бошлади.

2004/05 йилги мавсумда Рамос "Севилья" таркибида УЕФА Кубогида ҳам ўйин ўтказган. 2005 йил 26 мартда ҳимоячи Испаниянинг асосий терма жамоасида дебют қилди ва Хитойга қарши ўртоқлик учрашувида захирадан майдонга қўшилган эди. Ўша пайтда Рамос ҳали 18 ёшда эди ва 4 кундан кейин ўзининг 19 ёшини нишонлади. Серхио 1941 йилдан бери "Қизил фурия" таркибида ўйнаган энг ёш футболчига айланган.

Бундай иқтидорли ҳимоячини топ-клублар - Испаниянинг "Реал", "Барселона" ҳамда Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клублари тезда пайқашди. Натижада, 2005 йил ёзида Рамосни "Қироллик клуби" 27 миллион еврога сотиб олди.
"Сиз "Севилья" футболчиси сифатида уйғонасиз ва "Реал" ҳимоячиси сифатида ётасиз. Ўша пайтда жуда ёш эдим, тажрибам ҳам йўқ эди ва Мадрид жамоасининг ечиниш хонасини Раул, Бекхэм, Зизу, Икер, Роберто Карлос, Роналдо ва мен. Пойтахтдаги давр бошланган эди."- дейди Рамос ўзининг "Реал"га кўчиб ўтгандан кейин.

Биринчи мавсумнинг ўзида Рамос қанот ҳимоячиси сифатида курашда ғалаба қозонди ва "Реал Мадрид"нинг асосий таркибдаги ўйинчига айланди. Кейинги йил эса "Қироллик клуби" билан биргаликда Испания чемпионига айланди. Кейинчалик, 2010 йилги мавсумдан Рамос чап қанот ҳимоячиси позициясидан, мудофаа марказига кўчиб ўтди.
2005 йилдан бери футболчи Испания терма жамоасининг асосий ўйинчиси ҳисобланади ва 2008 йилда жамоа билан биргаликда Европа чемпионатида ғолиб чиқди. Ушбу муваффақиятга Рамос катта ҳисса қўшди, шунингдек терма жамоада ўз ўрнини мустаҳкамлаб олди.

2010 йилда Рамос Испания терма жамоаси билан бирга Жаҳон чемпионатида муваффақият қозонишди. Ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаб, жамоасининг финалга чиқишига ёрдам берди. Ушбу чемпионатда "қизил фурия" Голландияни мағлуб этишди (1:0).
2010 йилги Жанубий Африкада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида Рамос рамзий жамоага ҳам киритилди. Қолаверса, 2012 йилда испанлар Рамос билан биргаликда яна Европа чемпионлигини қўлга киритишди.

 

2012 йил охирида Рамос илк марта "Малага"га қарши ўйинда сардорлик боғичи билан "Реал"ни майдонга олиб чиқди, аммо кейинги учта учрашувни ўтказиб юборди. Кейинчалик, январ ойи охирида Серхио яна "Хетафе"га қарши дуэлда (4:0) сардор бўлган ва ушбу учрашувда ҳисобни ҳам очган.

2013/14 йилги мавсумда "Реал" 12 йил ичида биринчи марта Европанинг клублари орасидаги энг йирик мусобақаси - Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишга муваффақ бўлди ва бу соврин ушбу мусобақадаги Рамос учун биринчиси бўлди.
Айнан ўша мавсумда Рамоснинг голлари қаймоқранглиларнинг ғалабасида муҳим рол ўйнаган. Ҳозирда Чемпионлар Лигаси ғолиби бўлган "Бавария"га қарши ҳимоячининг дубли "Қироллик клуби"ни финалга олиб чиққан эди. Мадриднинг "Атлетико"сига қарши ҳал қилувчи учрашувда Рамос бош билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди ва ўйинни қўшимча таймларгача чўзилишига ёрдам берди. Экстра-таймларда "қаймоқранглилар" яна 3та гол уриб, мусобақа ғолиблигига эришган.

Кейинчалик, Рамос Мадрид клуби билан бирга яна уч марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Ҳимоячи кетма-кет - 2015/16, 2016/17, 2017/18 йилги мавсумларда мусобақа олтин медалларига эга чиқди. Киевда бўлиб ўтган "Ливерпуль"га қарши 2017/18 йилги Чемпионлар Лигасининг сўнгги ҳал қилувчи учрашуви ҳали ҳам кўпчилик мухлислар томонидан танқид қилинади. Ўша жангда "қизиллар"нинг етакчиси Муҳаммад Салоҳ Рамосга қарши курашда жароҳат олди ва майдонни тарк этишга мажбур бўлди, кейин Серхио рақиб дарвозабони Льорис Кариусни тирсаги билан урган. Мазкур баҳсда "Реал Мадрид" 3: 1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Эътиборли томони шундаки, 2015 йилда Икер Касильяс Мадрид клубидан кетганидан кейин сардорлик боғичини олган. Рамос кетма-кет уч марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган биринчи сардорга айланди.

Бу йилги мавсумда эса "Эл-капитано" ва "Реал"га Чемпионлар лигасида омад келмади. Улар икки ўйин натижасига кўра, "Челси"га 3:1 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақа билан хайрлашди

 Тезкорлик ва кучли техника Серхио Рамос ҳанузгача Мадрид клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоясининг асоси бўлиб, рақибларини дахшатга солмоқда. Шу пайтгача ҳимоячи ўз ўйини билан мухлисларни хурсанд қилмоқда.

У нафақат ажойиб ҳимоячи, балки ажойиб тўпурар ҳам. Унинг истеъдоди жамоага кўплаб ғалабаларни олиб келди ва ёшига қарамай, рақибларини хафа қилишда давом этишига шубҳа йўқ.

Битта савол очиқ қолмоқда. Унинг "Реал" билан шартномаси ёзда тугайди ва уни узайтириш борасидаги вазият ҳали аниқ эмас. ОАВ "ПСЖ" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ҳимоячини фаол равишда ўз таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳозирча фақат футболчи ва клубнинг расмий қарорини кутиш керак.

Киритилди: 00:54, 09.05.2021.
Ўқилди: 3784 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.