Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Зенит»га қарши ўйинда Акбар Тўраев майдондан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Маълумки, айни дақиқаларда Dubai Matchworld Cup турнири финалида Олимпия терма жамоамиз “Зенит”га қарши майдонга тушган. 

Афсуски, учрашув юртдошларимиз учун муваффақиятсиз бошланди. Бухаров билан тўқнашувда ўйин қоидасини бузган дарвозабонимиз Акбар Тўраев ҳакам томонидан қизил карточка билан сийланди ва дарвозамиз томон пенальти белгиланди.

Қизиғи, ушбу четлатишдан сўнг, таркибимизда дарвозабон қолмаганди. Санжар Қувватов “Ростов”га қарши учрашувда майдондан четлатилганди. Энди дечрли бутун ўйин давомида дарвозада бирор ўйинчи туришга мажбур бўлиб қоларди. 

Яхшиямки, томонлар бу борада муросага келдилар. Турнир ўртоқлик мақомида бўлгани учун рақиб ҳам қаршилик кўрсатмади ва дисквалификацини ўташи керак бўлган Санжар Қувватов майдонга чиқарилди. У терма жамоамиз ҳужумчиси Темурхўжа Абдуҳолиқовни алмаштирди. 

Пенальтини “Зенит” ярим ҳимоячиси лазович аниқ бажариб, питерликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

Жамоалар учрашувни қўйидаги таркибда бошлашганди:

Ўзбекистон: А. Тўраев, Исматуллаев, Ҳожиакбаров, Тўхтахўжаев, Мустафоев, Қиличев, Зотеев, Ҳасанов, Мусаев, К. Тўраев, Абдуҳолиқов
«Зенит»: Жевнов, Ломбертс, Губочан, Лукович, Алвеш, Бистров, Денисов, Зирянов, Лазович, Широков, Бухаров

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:26, 23.01.2012.
Ўқилди: 18696 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4448]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3653]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3456]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2651]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2255]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2209]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2176]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2112]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1872]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик