Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

“Арсенал” гранд жамоа даражасидан тушдими?

Баҳо:
+ | -

Артета муаммоларнинг бир қисмидир, аммо у клубда қолади (Кронкенинг пассивлиги туфайли)
"Арсенал" қанчалик ёмон эди?
Бу саволга жавоб беришнинг иккита ёндашуви мавжуд. Биринчиси, "Арсенал"ни фаворит, "Вильярреал"ни эса аутсайдер дея кўрсатиш.

Нима учун биз "Арсенал" ни энг яхши клуб деб ҳисоблашимиз керак?

Бир неча йиллардан буён, ўйин даражаси бўйича ҳам, натижалар бўйича ҳам, "Арсенал" юқори даражада ўйин кўрсатмай қўйган. Чемпионат даражасидаги клуб раҳбарияти доимий равишда мухлислар қарғишига учраб келган. Бошқа ҳеч нарса қолмади. Ҳақиқат нуқтаи назаридан лондонликлар ўрта даражадаги (рақиб мухлислари назарида эмас) клубга айланиб бўлишди.
"Арсенал"га келсак, натижалар ва ўйин услуби шунчаки вазиятни етарли даражада тавсифлайди. Жамоа Унаи Эмери бошчилигида ушбу мақомга тушиб қолди ва Микель Артета қўл остида давом этмоқда. Мураббийларнинг қиммат таркиб потенциалининг камида ярмини очиб бера олмаслиги муаммонинг бир қисмидир. Муаммоларнинг бутун мажмуаси – бу ўйин билан боғлиқ бўлмаган алоҳида ҳикоя.

Шу сабабли, иккинчи ёндашув (менинг фикримча, энг тўғри йўл) мавжуд - ярим финалдаги қарама-қаршиликни тенг жамоаларнинг тўқнашуви сифатида изоҳлаш.
Ушбу голлар тактик устунликлари туфайли эмас, балки стандарт вазиятлар орқали киритилди. Икки ўйин натижасига кўра Испан клуби финалга йўл олди.
Эмери шогирдлари биринчи ўйиндаги иккита голни биринчи тайм аввалида уришганди. Бу"Арсенал"ни анча эҳтиёткор ўйнашга мажбур қилганди.
Иккинчи ўйиннинг иккинчи тайм ўрталарида 20 дақиқа давомида "Вильярреал" тўпни назорат қилишни бошлади (65%) ва ҳимояга ётган ҳолда эмас, майдон марказида ўйинни шундай ўлдирди. Обамеянгнинг иккита зарбаси дарвоза тўсининга тегди, Роб Холдинг зарбаларига бироз аниқлик етишмади, Пепе биринси ўйиндагидек муваффаққиятли ўйин кўрсатмади. Артета Льяказеттни анча кеч (80’ дақиқа) майдонга туширди. Барчаси жамоанинг муваффаққиятсизлигига қараб кетаётганди. Якунда ҳам шундай бўлди.

Артетани истеъфога чиқариш керакми?

Европа Лигасида ғалаба қозониш орқали Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш Артетанинг ўзини тўлиқ ҳимоя қилиш учун сўнгги имконияти эди, шунда унинг иши муносиб деб топилиши мумкин эди (айниқса, мавсумнинг иккинчи қисмида эришилган ғалабалар сабабли). Ушбу имконият қўлдан бой берилди, шунинг учун Микелнинг энг қалтис позицияси ҳақида гаплашадиган вақт келди.
Менинг фикримча, мураббийлар тўрт тоифага бўлинади: Афсонага айланадиган, сақлаб қолинадиган, ўрни алмаштириладиган ва ҳайдаб юбориладиган.
Сўнгги йилларда "Арсенал" икки маротаба "ҳайдаш зарурати" ёқасига келди. Эмери фаолиятининг сўнгида ва Артета билан 2020 йил декабрида. Микел жамоани ишонтира олади деб ўйловчилар топилди, аммо мавсумнинг ушбу босқичида уни ишдан бўшатиш оддий ҳолат сифатида қабул қилиниар эди ва умуман тортишувларга сабаб бўлмасди.

Энди Артетани ўзгартиришади ёки ҳайдашади(Кронке). Арсен Венгернинг ўрни билиняпти, аммо мавсум бошига қараганда жамоа ўсишга эришганини айтиб ўтиш керак.
"Таркиб ўзгаришларга муҳтож. Декабрь ойида шундай ўзгаришлар бўлганди. Аммо бу жараён янада кўпроғини талаб қилмоқда. Шунингдек, лойиҳаларни клуб эгалари ҳам қўлламоқда.
Биз ривожланиш жараёнидамиз. Ўтган бир неча ойлар давомида меҳнат қилиб, келажак учун пойдевор қуриб олдик. Асосийси - меҳнатдан чарчамаяпмиз", - деди Артета.

Бурилиш нуқтаси - 26 декабр куни "Челси" га қарши ўйин.

Артета янги тактикани синаб кўрди (4-2-3-1) ва Букайо Сака ҳамда Эмил Смит Роуга кўпроқ ишонишни бошлади. Бу ҳақиқатан ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Ўшандан бери "Арсенал"да барча нарсада яхшиланди - очколар, гол уриш, ўтказиб юбориш, дарвозага зарбалар бериш, рақиб жарима майдончасидаги ўйин ва ҳк. Ўша дақиқадан бошлаб натижаларга кўра, "Арсенал" 6-ўринда, 3-ўриндаги жамоа билан икки очколик фарқ. Бироқ бу мураббий учун курсисининг кафолати эмас.
Яъни, "Арсенал" муаммоларининг мураккаблигини инобатга олмаслик керак. Артета фақат жамоани бошқарган энг паст нуқтага нисбатан ривожлантирди, аммо унинг ихтиёридаги футболчилардан максимал фойдалана олмаяпти. Бу ўйин билан “Арсенал”ни қутқариб қолиш имконсиз.

Клуб заиф бошқарув қарорлари гирдобида қолмоқда, бу эса ҳар қандай мураббийнинг ишлашини қийинлаштиради.
Трансфер сиёсати қониқарсиз даражада ишлайди. Обамеянгдан сўнг катта футболчилар ҳарид қилинмади. Аксарияти эркин агент ва жамоасида ўйин амалиётисиз қолган футболчилардир.
Етакчиларнинг масъулиятни ҳис қилмасликлари ҳам жамоага таъсир ўтказяпти. Обамеянг янги шартнома имзолаганидан сўнг аввалгидек голлар урмай қўйди. Ҳозир “Арсенал” аксинча, габонлик футболчи майдонда бўлмаган пайтлада яхшироқ ҳаракат қиляпти.
Умуман олганда, "Арсенал" қиммат, аммо ўта мувозанатсиз таркибга эга ва қобилиятсиз бошқарув вазифани мунтазам равишда мураккаблаштирмоқда. Янги мавсумда “Канонирлар” еврокубокларда иштирок этмаслиги аллақачон маълум бўлиб улгурган. Мана шу омилнинг ўзи жамоа ўртамиёналар қаторига тушганлигини англатади.
Артета кейинги мавсум учун мураббий сифатида ишласа ҳайрон бўлмаслди керак. Суперлига барбод бўлгани сабабли Кронкедан ҳамма нарсани кутиш мумкин.
Артета футболчиларнинг ишончини йўқотган кўрсаткичлар йўқ. Шунинг учун, агар у ғайриоддий нарса юз бермаса, яна бир имкониятга эга бўлади.
Эмерининг "Вилярреал"и оламшумул ўйин кўрсатмади. Лекин, керакли натижага эриша олди.
• Эмери ажоиб мураббий;
• Эмери "Арсенал" учун ажойиб мураббий бўлмаган;
• "Вилярреал" даги муваффақиятлари унинг "Арсенал" даги муваффақиятсизликларини қайта ёзолмайди.
Ярим финалда “тўпчилар”ни мағлуб этиш қасос эмас, лекин Испан мутахассиси нимадир исботлашга ҳаракат қилди ва исботлади ҳам. Ёдингизда бўлса лондонликлар ЕЛ финалига чиққан пайтда мураббий Унаи Эмери эди.
У янги жамоасини ҳал қилувчи баҳсга қадар бошлаб кела олди. Умуман олганда 3 жамоа билан умумий 5 марта финалга чиққан биринчи мутаҳассис айнан Эмери.
У топ клубларда муваффаққиятли ишлай олмайди ва фақатгина испан тилида равон гапира олади. Англияда ҳам Францияда ҳам таржимонлар ёрдамига муҳтож бўлган. Унинг жамоалари ҳимоявий футбол кўрсатади. Топ мураббийга айланиши учун ҳимоявий футболни сингдира олишни ўзлаштириши керак.

Аммо Эмери ҳимоявий мураббий эмас, балки қизиқарли ечимларга эга “топ-прагматист”. У шунчаки ўринли бўлган тақдирдагина эҳтиёткорлик билан ўйнайди, аммо буни футболчилар билиши ва қабул қилиши ҳам муҳим. "Вилярреал" бу мавсумда жуда мослашувчан - қарши ҳужумдаги танаффусларни ҳам, ақлли позицион футболни ҳам намойиш этди.
Ҳар қандай режимда тактик интизом мавжуд эди. Бу Унаи футболининг асоси. Эмери футболчиларга кўплаб видеофилмларни қўйиб берар экан.
«Қизиқиш аста-секин пайдо бўлади. Ундан кейин жамоа бирдамлиги ва ўзаро ҳурмат кузатилади. Аста-секин, футболчилар мендан кўпроқ видео, қўшимча тушунтиришлар сўрашни бошлайдилар - бу мураббий билан содир бўлиши мумкин бўлган энг яхши нарса. Дастлаб айтайлик, тўрттаси бундай сўровлар билан чиқади; уларга дарс берганимдан кейин яна 14 киши келади, кейин уларга қолганлар қўшилади”, - деб тушунтиради Унаи ўзи.
Эмерининг услуби позицион футбол ҳақидаги анъанавий ғоялардан фарқ қилади - марказда устунлик яратмасдан, қанот комбинацияларига йўналтирилган.
"Арсенал" Арсен Венгер давридаги навбатчи ўрнига (4-ўрин) яқинлашиш учун 3 мавсумдан бери ҳаракат қиляпти, бироқ натижалар ёмонлашиб кетяпти.
Бироқ Эмери ўз жойига қайтди. Унинг ўтмишдаги шармандали натижаларини инкор этмаймиз, аммо барибир яхши мураббий эканлигини исботлай олди. Финалда сенга омад тилаймиз, Унаи!

Киритилди: 23:47, 10.05.2021.
Ўқилди: 2799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.