Кириш Регистрация

Ислом Исмоилов: "Барча айбни ўз зиммамга оламан"

Баҳо:
+ | -

Суперлиганинг 5-тури доирасидаги қолдирилган "Турон" – АГМК (0:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Афсуски, жамоа 7-турдан буён ғалаба қозона олмаяпти. Мухлисларимиз бунга лойиқ эмас, мана бугун ҳам ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай, келиб, бизни қўллаб-қувватлашди. Умид қиламизки, жамоанинг ғалабали онлари ҳали олдинда ва уларни хурсанд қиламиз.

Ўйинга келсак, ёмон бошламадик, биринчи бўлимда тўлиқ назоратни қўлга олдик, бир қанча вазиятларни яратдик. Лекин бу – футбол, ундан ҳар доим яхши ўйнаган жамоа ғолиб чиқмайди. Демак, ниманидир нотўғри қиляпмиз, шу боис мағлубиятга учрадик. Барча айбни ўз зиммамга оламан.

Футболчилар билан гаплашиб олдик, 2 кундан кейин бизни яна бир ўйин кутмоқда. Бу нарса руҳий ҳолатимизга таъсир қилмаслиги керак. Ввазиятдан чиқиб кетиш учун ҳаракат қиламиз", - дейди Ислом Исмоилов.

Киритилди: 01:06, 11.05.2021.
Ўқилди: 3130 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4076]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3810]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3515]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3142]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2439]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2364]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2274]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2050]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [1985]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1965]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик