Италиялик машҳур собиқ рефери Пьер Луижи Коллина бутунжаҳон футбол тарихи ва статистикаси IFFHS томонидан сўнгги 25 йилликнинг энг кучли ҳаками, деб тан олинди.
51 ёшли италиялик собиқ ҳакам Атланта-96 олимпиадаси, 1998-йили Франциядаги жаҳон чемпионатини, ЕВРО-2000, 2002-йилдаги жаҳон чемпионатин ўйинларини ва яна бир нечта нуфузли турнирларни бошқариб борган.
Машҳур ҳакам шунингдек 6 маротаба йилнинг энг яхши ҳаками, деб топилган дунёдаги ягона рефери ҳисобланади. Пьер Луижи Коллина ҳозирда УЕФА ҳакамлар департаменти бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётганидан ҳабарингиз бор.
IFFHS ўтказган ўзига ҳос сўровда Германиялик собиқ рефери Маркус Мерк Коллинадан сўнг иккинчи ўринни қўлга киритган.
Франциядаги жаҳон чемпионатида, Аргентина-Англия ўйинида Девид Бекҳэмни майдондан четлатиб, бутун дунёга машҳур бўлган даниялик рефери Ким Мильтон-Нильсен кучли учликдан жой олган.