Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Баҳромжон Ҳайдаров: “Сурхон” 7-8-ўринлар учун курашади”

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Суперлига 8-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Сурхон” жамоаси мураббийи Баҳромжон Ҳайдаров қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

- Тўғри, бугун ютқаздик, лекин мағлубиятга лойиқ эмасдик. Икки бўлимда тенг ўйин бўлди. Тўп назоратини “Навбаҳор”га беришни мўлжаллагандик. Футболда қайси жамоа имкониятидан фойдаланса, ғалаба унга насиб этади. Бизда ҳам вазиятлар бўлди. Ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Қачонки, имкониятлардан фойдалансак, шундагина натижа бўлади. “Навбаҳор” легионерлари индивидуал маҳоратлари эвазига гол уриб, мезбонларнинг ғалабасига муносиб ҳисса қўшишди.

Ҳамма кўриб турибди, икки турдан бери йигитларнинг жисмоний ҳолатлари ва ўйинларига эътироз бўлмади. Шунчаки, концентрацияни йўқотиш туфайли имкониятни бой беряпмиз. Жамоа ёмон ўйнамаяпти, футболчиларга маҳорат етишмаяпти. Ўйинни ўзига оладиган футболчи топилмаяпти. Бу борада кўп ишлаяпмиз, лекин барибир, маҳоратли ўйинчи ҳеч бўлмаганда, 4 та имкониятдан биттасини голга айлантиради. Таркибимизда бундай салоҳиятга эга футболчи йўқ демоқчимасман. Кейинги ўйинларда омад келишига ишонамиз.

Кўп жамоаларда молиявий қийинчиликлар борлигини кўряпмиз. Натижада маҳоратли футболчилар хорижга йўл олишмоқда. “Насаф”, “Бунёдкор” каби жамоалар академия тарбияланувчилари ҳисобига таркибни шакллантириб олишяпти. “Сурхон”да эса маҳоратли футболчилар камлиги туфайли таркиб тузиш қийин кечди. Ҳозирги жамоамиз ҳам ёмон эмас, Суперлигада ўртамиёнадан юқорироқ савияда эканлиги аниқ. Таркибни шакллантириш учун вақт керак, лекин бунга вақт ҳам йўқ. Кейинги ўйинларда омадимиз кулиб боқади, деган умиддаман.

 Барча жамоаларни ўрганиб чиқяпмиз. Мураббий сифатида эмас, “Сурхон” жамоасига ташқаридан баҳо берсам, жамоа ўрта поғоналарни эгаллашига ишонаман. Таркибни кучайтирамиз. Ишончим комилки, мавсум ўрталарида 7-8-ўринлар учун курашамиз.

 “Сурхон”нинг тикланганига 4 йил бўлди, ота-оналар фарзандларини энди шу жамоага беришга интилишмоқда. Авваллари ёш иқтидорлар бошқа жамоага кетиб қолишарди. Энди бу жараён бошқача кечади. Фурсатдан фойдаланиб, барчани Рамазон ҳайити билан табриклайман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 11:00, 13.05.2021.
Ўқилди: 1729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.