Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўзбекистон кубоги: «Бунёдкор» ва «Пахтакор» ярим финалда учрашиши мумкин!

Баҳо:
+1 | -
ФОТО: twitter.com/#!/uzbff

Бугун ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги-2012 мусобақасига қуръа ташлаш маросимини ўтказди. Қуръа механизми эски тизимга асосланди. Унга кўра, Олий лигада дастлабки 4 та ўринни олган жамоалар Ўзбекистон кубоги сеткасининг 4та бурчагига жойлаштирилди. Демак, “Бунёдкор”, “Насаф”, “Пахтакор” ва “Нефтчи” клублари сетканинг қайси бурчагида жойлашиши қуръада аниқланди!

Демак, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” Ўзбекистон кубогининг ярим финалида учрашиши мумкин, агар улар бу босқичга етиб боришса! “Насаф” ва “Нефтчи” эса сетканинг иккинчи томонидан жой олишди.

Ўзбекистон кубогида 37та жамоа иштирок этади. Улар:
- Олий лиганинг 14та жамоаси;
- Биринчи лига-2011да иккинчи босқичда иштирок этган 15та жамоа (“Имкон-Олтиариқ” Кубокда иштирок этишни истамади)
- Биринчи лига-2011да қуйи иккинчи босқичга ўта олмаган, аммо қўшимча  турнир орқали Биринчи лигадаги ўрнини сақлаб қолган 2 жамоа;
- Иккинчи лигадан чиққан 4та жамоа;
- ЎФФ Ижроқўмининг қарори билан Биринчи лигада иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган “Пахтакор-2” ва “Локомотив-БФК” клублари.

Қуръадан аввал рейтинг бўйича энг паст кўрсаткичга эга бўлган 10та жамоа саралаш босқичида иштирок этиши маълум қилинди ва бу жуфтликлар ҳудудий жиҳатдан бир-бирига яқин жойлашганига қараб, ўзаро жуфтликлар ҳосил қилинди. Қуръада эса битта ўйиндан иборат саралаш босқичини қайси жамоа ўз майдонида ўтказишига ойдинлик киритилди.

Демак, саралаш босқичи (23 март куни. Ўйин номи биринчи кўрсатилган жамоа майдонида бўлиб ўтади):
1. “Чуст-Пахтакор” – “Локомотив-БФК”
2. “Оқтепа” – “Пахтакор-2”
3. “Насаф-2” – “Зомин”
4. “Нефтчи” (Ҳамза) – “Косонсой”
5. “Южанин” – “Бухоро-2”

Шундан сўнг, Кубокнинг 1/16 финал босқичи жуфтликлари аниқланди. Регламентга кўра, битта ўйиндан иборат босқични Олий лига жамоалари сафарда ўтказишлари лозим. Бунда жойларда футболнинг оммалашиши кўзда тутилган. Шунинг учун аввал Олий лига клублари учун жуфт рақамлар тортилди. Юқори айтиб ўтганимиздек, 4та жамоа энг аввало қуръага тортилди ва Кубок сеткасининг турли бурчакларига жойлаштирилди. Шундан сўнг Олий лиганинг қолган жамоалари учун жуфт рақамлар тортилди. Сўнгра, тоқ рақамлар орқали Олий лига жамоаларнинг Биринчи лига жамоалари ичидан рақиблари танланди. Табиийки, Биринчи лига жамоалари учун тоқ рақамлар тортилди. “Гулистон” ва “Сўғдиёна” клублари Олий лига клублари орасига қўшилди ва уларнинг дастлабки ўйинни қаерда ўтказишлари алоҳида қуръа орқали аниқланди.

Ўзбекистон кубогининг 1/16 финалида учрашадилар (29-31 март кунлари):
1. “НБУ-Осиё” – “Насаф”
2. “Гулистон” - “Жайҳун”
3. Саралаш 1-жуфтлик ғолиби – “Металлург”
4. Саралаш 2-жуфтлик ғолиби – “Сўғдиёна”
5. “Янгиер” – “Динамо”
6. “Хоразм” – “Бухоро”
7. “Машъал-Академия” – “Локомотив”
8. “Ерқўрғон” – “Нефтчи”
9. Саралаш 3-жуфтлик ғолиби – “Бунёдкор”
10. “Хива” – “Шўртан”
11. “Сурхон-2011” – “Машъал”
12. Саралаш 4-жуфтлик ғолиби – “Қизилқум”
13. “Динамо-Ғаллакор” – “Андижон”
14. “Регистон” – “Олмалиқ”
15. “Бунёдкор-2” – “Навбаҳор”
16. Саралаш 5-жуфтлик ғолиби – “Пахтакор”

Нимчорак финалда эса қуйидаги жуфтликлар учрашишади (25-27 май — 5 июль)
1-жуфтлик ғолиби — 2-жуфтлик ғолиби
3-жуфтлик ғолиби — 4-жуфтлик ғолиби
5-жуфтлик ғолиби — 6-жуфтлик ғолиби
7-жуфтлик ғолиби — 8-жуфтлик ғолиби
9-жуфтлик ғолиби — 10-жуфтлик ғолиби
11-жуфтлик ғолиби — 12-жуфтлик ғолиби
13-жуфтлик ғолиби — 14-жуфтлик ғолиби
15-жуфтлик ғолиби — 16-жуфтлик ғолиби

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:45, 25.01.2012.
Ўқилди: 17505 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.