УЕФА президенти Александр Чеферин «Манчестер Сити» ва «Челси» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финалининг Истанбулдан «Порту»га кўчирилиши ҳақида гапирди.
«Биз сўнгги йилни ҳеч қачон такрорламаслигимизга умид қиламиз. 12 ойдан кўпроқ вақт давомида мухлислар ўз жамоаларини жонли равишда кўра олмасликдан азият чекишди ва Чемпионлар Лигаси финалига чиқиш клуб футболининг энг юқори чўққиси ҳисобланади.
Биз мухлисларни Чемпионлар Лигаси финалини кўриш имкониятидан маҳрум қила олмадик. Ўз навбатида, бунга ечим топа олганимиздан хурсандман.
Мухлислар оғир ўтган 1 йилга чидаш берганликларидан сўнг, мавсумнинг энг катта ўйинида ўз жамоаларини жонли томоша қилиш имкониятига эга бўлмаслик нотўғри бўлади.
Биз яна португалиялик дўстларимизга мурожаат қилиб, УЕФА ва Чемпионлар Лигасида ёрдам беришларини сўрадик.
Ҳар доимгидек, мураккаб вазиятда ўйинни ўтказишга рози бўлганлиги учун Португалия футбол федерацияси ва маҳаллий ҳокимиятдан жуда миннатдорман», - дея Чефериннинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Олдинроқ, эпидемиологик вазият ёмонлашаётгани боис Финал амалдаги мезбон ҳудуддан бошқа жойга, хусусан, Лондон ёки Португа кўчирилиши ҳақида бир қанча хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Портудаги Чемпионлар Лигаси финалида «Манчестер Сити» ва«Челси»жамоаларидан жами 6 минг мухлиси иштирок этиши мумкин. Ўйин 29 май куни бўлиб ўтади.