Айни кунларда Россия Федерациясининг Хабаровск шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Унда терма жамоамизнинг бир қатор истеъдодли вакиллари юртимиз шарафини ҳимоя қилишмоқда.
Ҳозирда мусобақа ўзининг ҳал қилувчи палласига кириб бормоқда. Бугун регламентга кўра, чорак финал баҳслари бўлиб ўтади.
Ушбу босқичга терма жамоамизнинг 8 нафар вакили етиб келган ва улар Тошкент вақти билан соат 11:00 дан бошланадиган беллашувларда ярим финал йўлланмаси учун рингга чиқишади.
Бугун баҳс олиб борадиган ҳамюртларимиз билан танишинг: