«Бавария» клуби яқин орада «Реал» томонидан вингер Майкл Олисе бўйича таклиф тушишидан хабардор. Журналист Мигель Серранога таяниб The Touchline нашрининг хабар беришича, мюнхенликлар Испания клубини аллақачон огоҳлантиришган: агар Олисе бўйича таклиф тушса, у рад этилади.
Аввалроқ «Бавария» раҳбарияти Олисе учун қанчалик катта маблағ таклиф қилинмасин, уни сотмасликларини очиқчасига баён қилган эди. Шу билан бирга, матбуотда кўп нарса футболчининг ўз позициясига боғлиқ бўлиши ҳақида ёзилмоқда. Майкл Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг «Бавария» раҳбарлари билан учрашишни режалаштирган.
Майкл Олисе 24 ёшда. Нуфузли Transfermarkt портали француз футболчисини 150 миллион еврога баҳоламоқда.













