Кириш Регистрация
03/07 04:00 Португалия 2-1 Хорватия
03/07 08:00 Швейцария 2-0 Жазоир
03/07 23:00 Австралия 1-2 Миср
04/07 03:00 Аргентина - Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия - Гана

ФИФА Хорватиянинг бекор қилинган голи юзасидан расмий баёнот берди

Баҳо:
+ | -

ФИФА Португалия — Хорватия (2:1) учрашувида хорватларнинг 90+13-дақиқада урган голи нега бекор қилинганига изоҳ берди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган 13-дақиқасида Хорватия ҳисобни тенглаштирган эди. Бироқ бош ҳакам Эспен Эскос VAR ёрдамида вазиятни кўриб чиққач, Марио Пашалич офсайд ҳолатида бўлгани сабабли голни инобатга олмади.

ФИФАнинг таъкидлашича, "Trionda" расмий тўпига ўрнатилган "Connected Ball Technology" технологияси маълумотлари тўп Игор Матановичнинг бошига текканини тасдиқлаган.

«Connected Ball Technology технологияси билан жиҳозланган расмий "Trionda" тўпи маълумотларига кўра, Хорватия терма жамоасининг 20-рақамли футболчиси Игор Матанович голдан аввал тўпга теккани тасдиқланди. Бу ҳакамга офсайд ҳолатини тўғри аниқлаш ва голни бекор қилиш имконини берди.

"Trionda" тўпи ичига жойлаштирилган IMU сенсорлари тўпга бўлган энг кичик тегинишни ҳам қайд эта олади. Бу эса ҳакамларга тез ва аниқ қарор қабул қилиш учун қўшимча маълумот тақдим этади», — дейилади ФИФА баёнотида.

Мағлубиятдан кейин Хорватия терма жамоаси мусобақа билан 1/16 финал босқичида хайрлашди. Эслатиб ўтамиз, жамоа 2022 йил Қатарда ўтган жаҳон чемпионатида ярим финалгача, 2018 йилги мундиалда эса финалгача етиб борган эди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:35, 03.07.2026.
Ўқилди: 7197 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик