Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон Оле Гуннар Сульшер ҳақида гапирди. Фергининг сўзларига кўра, норвегиялик мураббий мухлислар ишончи ва умидларини оқламоқда.
«Сульшер йирик натижаларга эришмоқда. У ўз ишини яхши кўради ва бажаради. У шунингдек ёш футболчиларга ҳам имконият яратяпти. Энг муҳими шу. «Манчестер Юнайтед» да ишлаётганингизда бу жуда муҳим.
Агар ёш йигитлар етарлича тўлиқ формада бўлса, улар майдонда ишончингизни оқлаши мумкин. «Юнайтед» бу борада ҳеч қачон муаммога дуч келмаган", - дейди Фергюсон.