ЦСКА нинг япониялик ярим ҳимоячиси Кейсуке Хонда “Лацио” клуби билан шартнома имзолади, деб хабар беради Il Tempo. Футболчи учун ЦСКА 14.5 миллион евро олади. Аввалроқ, римликлар Хонда учун 12 миллион еврога дарвозабон Пабло Каррисои қўшиб бермоқчи бўлишганди. Шартнома 4.5 йилга мўлжалланганлиги айтилмоқда.
Ушбу трансфер “Лацио”нинг ҳозирги хўжайини Клаудио Лотито давридаги қимматбаҳо келишувлардан бири бўлди. У фақат Мауро Сарате учун кўпроқ пул тўлаганди.
Нашрда ёзилишича, Хонда “Лацио”да йилига мукофот пулларидан ташқари 2 миллион евро маош олади.