Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-6 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда 5-1 Штутгарт
27/11 22:45 Штурм 1-0 Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр

«Эл-Классико» иқтибослари

Баҳо:
+3 | -

Педро: «Реал»га қарши ҳар бир ўйинда бизга қийин бўлади. Уларни мусобақадан чиқариб юборганимиздан хурсандмиз. Ҳа, улар икки гол киритишнинг уддасидан чиқишди, бу эса биз учун қўшимча муаммолар яратди.

Умуман, қарама-қаршилик жуда таранг муҳитда ўтди. Айтишим мумкинки, биз ҳозир жуда ажойиб формадамиз. Натижаларимиз ҳам шунга монанд ривожланиб бормоқда».

Хави: «Биз жуда ажойиб футбол намойиш этдик, бироқ аввал Криштианунинг, кейин Бенземанинг голи ҳамма нарсани мураккаблаштиириб юборди. Айниқса, «Реал»нинг биринчи жавоб тўпи ҳаммасини тескари қилиб юборди.

Одамлар «Реал»га қарши ўйнаш нечоғлик қийин эканини тушунишлари керак. Ўтган ҳафта улар ёмон ўйнайдигандек таассурот уйғонганди, бироқ аслида бундай эмас эди. Нима бўлганда ҳам, биз рақибимиздан ўздик.
Ҳакамлик? Ўйлашимча, ҳар икки томон учун ҳам ёмон бўлди»

Пепе: «Биз «Реал» руҳи — катта жамоаларга хос руҳ қандай бўлишини намойиш этдик. Бугун биз «Барселона»дан анча кучли кўрина одик.
Умид қиламанки, ҳафта ичида ҳамма футбол ҳақида гапиради. Ўзим ҳам шуни истаяпман. Биз кўрсатган ўйинимиздан фахрланамиз. Аминманки, фанатларимиз ҳам биздан фахрланишади»

Алвеш: «Реал» ажйиб ўйин кўрсатди. У олдимизга кўплаб муаммоларни қалаштириб ташлади, мудом ҳужум қилиб турди. Фақат битта йўл қолганди – охиригача курашиш.

Биринчи ўйин якунларига кўра бизда устунлик бор эди. Айнан ўша устунлик кейинги босқичга ўтишимизда аҳамият касб этди. Бундан хурсандмиз.
Голимми? Ҳа, у қандайдир тасодифан содир бўлди, бироқ жамоамга ёрдами тегди».

Пике: «Қачонки «Реал»нинг йўқотадиган нарсаси қолмаса, улар ката куч билан олдинга ташланишади. 4-5 киши доим дарвоза томон таҳдид солиб туради. Гарчи жуда қийналган бўлсак-да, сўнгги 20 дақиқа мобайнида босимга туриб бера олдик.

Биз ҳам фахр туйғусини туяяпмиз. Чунки жаҳондаги энг катта клублардан бирини мусобақадан чиқариб юбордик. Тарихдан маълумки, бизнинг қарама-қаршилигимиз муҳим бир тубмаънога эга».

Рамос: «Жамоамиз билан фахрланаман. Футболда шундай нарсалар борки, уларга қарши курашиб бўлмайди. Бугун шундай бўлиб чиқдики, «Реал» турнирда курашдан тўхтади.

Ҳакамнинг қандай ишлагани? Ҳеч қанақа изоҳ беролмайман. Унинг хатти-ҳаракатларини баҳоловчи профессионаллар бор. Фақат мухлисларимизга қўллаб-қувватлаганлари учун ташаккур билдираман. Айтишим мумкинки, жамоамиз тўғри йўналишда ҳаракатланмоқда».

Алонсо: «Бу натижа билан фахрлансак арзийди. Бошқа бир томондан олиб қаралганда, якуний натижага «Сантьяго Бернабеу»да ўтган ўйин натижаси таъсир қилди. Албатта, биз бундай якундан қониқмадик.

Нима ҳам дердим, энди биз Премьеро ва Чемпионлар лигасидаги ўйинларга  диққатимизни жамлашимиз керак. Бу турнирларда олдимиз қўйилган мақсадларга эришишимиз лозим».

Пинто: «Жуда қийин ўйин бўлди. Лекин биз буни уддаладик ва кейинги босқичга ўтдик. Менимча бу адолатли натижа.

Икки тўп ўтказиб юборганимиздан сўнг катта зарбани қайтарищга муваффақ бўлдик. Жамоамиз ўз савиясини ушлаб тура олди. Умуман айтадиган бўлсам, биз икки ажойиб ўйинни ўтказдик».

Гвардиола: «Бу ўйиннинг баҳоси жуда юқори эканлигини билардик. Кубок — ҳар қандай жамоа учун ўзига хос турнир. Боз устига, ўйин «Реал»дек жамоага қарши ўтса. Улар бугун ҳеч қандай босимни ҳис қилмай ўйнашди. Чунки билишарди, мабодо ютқазиб қўйишса ҳам, энди ҳеч ким уларни койимасди. Рақибимиз шу сабабли жуда кўтаринки руҳда тўп сурди.

Биз катта қийинчиликларга дучор бўлдик. Тўпни назорат қилишимиз қийинлашди. Устига-устак, «Реал» ҳам характер намойиш этди. Уларнинг икки жавоб тўпи бизнинг «майдондаги ҳаётимиз»ни қийинлаштириб юборди. Нима бўлганда ҳам, биз аввал бошдан ҳисобга қараб ўйнашга тайёрланмагандик. Биз ҳеч қачон бундай қилмаймиз.

Мен ўз ҳамкасбимга ушбу ўйинлар учун ташаккурлар билдираман. Ўзимизни эса «Бернабеу»даги ўйинимиз билан табрикласам бўлади. «Реал»ни ютиш борган сари қийинлашмоқда. Шу сабабли, кейинги босқичга ўтганимиздан шодмиз».

Моуриньо: «Қачонки жамоангиз ёмон ўйин кўрсата бошласа, бош қотиришга асос бўлади. Биз эса биринчи бўлимда ҳам яхши ўйнадик. «Барселона» йўқ жойдан голлар урди, бизда эса 4-5 та имконият бўлди. Фақат танаффусдан сўнг жавоб қайтара олганимиз таасссуфли.

Мен Гвардиолани «Бернабеу»даги ғалаба билангина табриклай оламан. Бу ишни иккиланишсиз бажараяпман. Ҳа, Мадридда Пеп ҳақли равишда ғалаба қозонган эди».

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:57, 26.01.2012.
Ўқилди: 16704 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.