Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Фаластин-Исроил муаммоси: Роналду ва Месси қарашлари кесишган нуқта(ми)?

Баҳо:
+ | -

Қарийб 73 йилдан буён катта муаммоларга сабаб бўлган яқин шарқ масаласи — Исроил ва Фаластин давлатида яна нотинчлик ҳукумронлик қила бошлади. Аслида икки давлат расман тузилгандан бери ҳар икки томон аҳолиси узоқ вақт тинчликда яшай олмади. Ҳозир ҳам бу омил юзага қалқий бошлади.

Ҳозир гап ана шу икки давлат каби футбол оламида ўз фронтларни ярата олган икки афсона — Криштиану ҳамда Леонинг айни масалада қандай позицияда эканлигига қизиқиб кўрамиз.

Ижтимоий тармоқларда яқин шарқда уруш бошланганидан сўнг, ҳар икки футболчиларнинг қай томонга ҳайрихоҳлигини англатувчи турли хил видео ва суратлар кўпайиб қолди. Яъни Роналдунинг фаластинликларни қўллаб-қувватлагани ва Мессини аксинча, Исроил байроғи ва рамзини акс эттиргани назарда тутилмоқда. Хўш, бу «медиаматериаллар» қанчалик асосли?

Қуйида сиз билан, содир бўлаётган айни шу икки давлат ўртасидаги жангларда икки буюк футболчининг қай тарафда эканлигини кўрсатиши мумкин бўлган айрим фактларга эътибор қаратамиз. Дастлаб, португалиялик ҳақида.

Роналдунинг онаси фарзандини болалигидан барча динларга ҳурмат руҳида вояга етказишга ҳаракат қилган. Шу сабабдан у Ислом динига ўта ижобий қарайди. Юлдуз футболчига айланиб, "Олтин бутса"лар соҳибига айлангач, улардан бирини кимошди савдосига қўяди. Нима учун дейсизми?

Фаластинлик болалар учун...

2012 йилнинг ноябрида ОАВда Роналду ўз "Олтин бутса" совринини аукционга қўйганлиги эълон қилинди. Ундан тушган 1,3 млн. фунт-стерлингни эса Фаластиндаги жанг ҳаракатлари олиб борилаётган ҳудудларда яшовчи болаларга хайрия қилади. Криштиану бу билан чекланиб қолмаган. У ҳар йили Рамазон ойида фаластинликлар учун ўз жамғармасидан маблағ ажратади.

Роналду яҳудийлар мамлакати билан унча чиқишолмайди деган гаплар ҳам мавжуд. Бунга мисол қилиб, бир воқеани келтириш мумкин. 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида Португалия термаси Исроил билан бир гуруҳда эди. Ўзаро ўйинларнинг сўнгида Роналду исроиллик яҳудий футболчи билан футболка алмаштиришдан бош тортади. Ўшанда, бу нарса ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган эди. Қолаверса, Роналдунинг Исроил компанияси рекламасида суратга тушганлиги, унинг мусулмон мухлисларини кескин норози қилганди.

Ўз навбатида, бу борада Лео Месси билан боғлиқ контрвазиятлар ҳам бор. Аргентина миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида, Қуддус (Иеруссалим) шаҳрида Исроил жамоаси билан баҳслашиши керак бўлган. Ўшанда, Фаластин Футбол федерацияси президенти Жибрил Ражаб фаластинлик ва қўшни исроиллик мусулмонларга мурожаат қилиб, Аргентина МТЖ ва Мессининг исми туширилган либосларни ёқишга чорлаган эди. Қолаверса, Қуддус талаш шаҳар бўлиб, хавфсизлик сўроқ остида қолади. Шу воқеалар сабаб учрашув бекор қилинганди. Кейинчалик, Месси бунда фаластинликларни айблайди.

Месси Исроил компаниялари билан яқиндан тижорий ҳамкорлик қилади. Жумладан, мамлакатнинг визуализация қурилмалари ишлаб чиқарувчи йирик «ОрСам» савдо белгиси билан шартнома имзолаб, брендига айланди. Қолаверса, у 2017 йилда Тел-Авивнинг Сирин Лабс корхонасининг глобал миқёсдаги рамзий элчиси бўлган эди.

Ушбу масаланинг бир жиҳатидан, нафақат бу икки даҳонинг, балки бутун дунёнинг фикри бир жойдан чиқса керак — бу уруш бўлаётган жойлардаги болажонлар тақдири. Улар ўз фикрларида урушнинг энг аянчли ва оғир товонини болажонлар тўлаётганини, бемаъни уруш ҳамда зўравонликни тезроқ тугатиш кераклигини якдиллик билан таъкидлайдилар.

Жалолиддин Исматов.

Киритилди: 11:01, 17.05.2021.
Ўқилди: 28544 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.