«Зенит» бош мураббийи Сергей Семак ўзининг клубдаги шартномаси ҳақида гапирди. «Зенит» олдида Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичидан чиқиш вазифаси турибди.
«Мен ҳамма билан у ёки бу даражада алоқада бўламан. Трансфер тўғрисидаги қарорлар асосан директорлар кенгаши томонидан қабул қилинади.
Мен тайинланишидан олдин Алексей Борисович билан учрашган эдим, ҳатто бир эмас, икки марта.
Биринчиси, ҳеч қандай таклифсиз, ахборот бериш мақсадида бўлган. Иккинчи учрашув «Зенит» билан шартнома имзоланган куни бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда учрашувлар жуда камдан кам бўлмоқда.
Биз кўпроқ телефонда гаплашамиз, учрашувлардан сўнг жамоада нима рўй бераётгани ҳақидаги ҳис-туйғуларимизни ўртоқлашамиз.
Мураббий сифатида менинг шартномамда «Зенит» Чемпионлар Лигасида ўйнаши кераклиги кўрсатилган. Ҳозир бу клуб учун энг муҳим вазифа. Гуруҳдан чиқиш вазифаси бунинг ичига кирмайди.
«Зенит» ни «Бавария» ва «ПСЖ» билан таққослаш керак эмас. Унинг ўз даражаси бор», - дейди Семак.