Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

«Реал» трансфер бозоридаги режасини ўзгартирди

Баҳо:
+-1 | -

Мадриднинг «Реал» клуби таркибни жиддий тарзда «тозалаш» билан шуғулланади. «Қаймоқранглилар» ёзнинг бошида бир қатор йирик ва шов-шувли трансферларни амалга ошириб бўлишди, бироқ энди улар футболчиларни сотишга мажбур. Marca нашри берган маълумотларга кўра, мадридликлар таркибидан кимдир сотилмагунча, янги харидлар амалга оширилмайди. «Қироллик клуби» раҳбарияти ҳозирги вақтда жамоада футболчилар сони ҳаддан ташқари кўпайиб кетган деб ҳисобламоқда.

Миш-мишларга кўра, Эдуардо Камавинга, Орельен Тчуамени, Дани Себальос, Рауль Асенсио ва Фран Гарсия каби футболчилар клубни тарк этиши мумкин. Бироқ, бундай вазиятларда тез-тез кузатилганидек, футболчиларнинг ўзлари Мадриддан кетишга унчалик иштиёқ билдиришмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг июнь ойидан бошлаб Альваро Арбелоа ўрнини эгаллаган Жозе Моуринью Мадрид грандининг янги бош мураббийига айланган эди.

Киритилди: 13:00, 04.07.2026.
Ўқилди: 5686 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик