«Атлетико» «Барcелона» ҳужумчиси Антуан Гризманннинг қайтишига қизиқмоқда. Бу ҳақда Мадрид клуби президенти Энрике Сересо маълум қилди:
"Гризманн - бу ажойиб футболчи. Мен уни қайтариб олишга умид қиламан, лекин «Барселона» Гризманни сотмоқчи эмас деб ўйлайман.
Антуан - футбол элиталаридан бири. Гризманни ўз жамоасида кўришдан ҳар қандай жамоа хурсанд бўлар эди. У бу эрда ажойиб йилларни ўтказди ва тўлиқ "Атлетико"га эътибор қаратди. У бизнинг дўстимиз", - деди Сересо.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Каталония клуби ёзда Гризманни сотишга тайёр бўлиши ҳақида хабар тарқалган эди.