Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

ФИФАнинг 71-конгресси ўтказилди. Унда Равшан Эрматов ҳамда Аваз Максумов иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Сюрих шаҳрида ФИФАнинг 71-конгресси бўлиб ўтди. Видеоанжуман шаклида ўтказилган конгрессда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда бош котиб Аваз Максумов қатнашди.

ФИФА президенти Жанни Инфантино конгрессни кириш нутқи билан очиб берди. Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган қийин вазиятда ҳам маҳаллий ва халқаро футбол учрашувларини ташкил этишга ҳаракат қилганлиги учун ФИФА раҳбари барча аъзо ассоциациаларга миннатдорчилик билдирди.

Конгресс давомида Халқаро Олимпия қўмитаси раиси Томас Бах ҳам нутқ сўзлади. У пандемия даврида спорт турлари орасида биринчилардан бўлиб яна аввалги мавқейини тиклаб олган, халқаро мусобақаларни ўтказишда намуна бўлганлиги учун ФИФАга ташаккур билдириб ўтди.

Кун тартибига кўра ФИФА томонидан 2020 йилги мавсумда амалга оширилган ишлар ва уларнинг молиявий йиллик ҳисоботлари тингланди ва делегатлар томонидан ФИФАнинг 2022 йилги бюджети тасдиқланди.

Шунингдек, ФИФА низомига ўзгартириш киритиш, ушбу низомни қўллашни тартибга солувчи қонун-қоидалар ва Конгресснинг доимий буйруқларига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар бўйича овоз бериш жараёни ўтказилди.

Бундан ташқари Ямайка, Саудия Арабистони ва Либерия футбол федерациялари томонидан ёшлар ва аёллар футболини дунё бўйлаб кенг миқёсда ривожлантириш бўйича юборилган таклифлар муҳокама этилди.

Киритилди: 09:48, 22.05.2021.
Ўқилди: 2502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4720]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3814]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3665]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3638]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2982]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2543]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2412]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2187]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1810]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1636]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик