Мбаппенинг агенти Бруно Сатиннинг хабар берига кўра, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг «Реал» билан шахсий шартнома борасида музокара олиб боргани ҳақида маълум қилган эдик.
Энди танлов французнинг ўзида қолган. «Менинг маълумотимга кўра, Мбаппе ва унинг вакиллари «Реал» билан келишувга эришиб бўлишган. Улар шартноманинг шахсий шартларини муҳокама қилдилар.
ПСЖ билан келишувлар сақланиб қолмоқда. Париж раҳбарияти Мбаппени кетишини истамаяпти. Воқеаларни ривожлантириш учун Килианда иккита вариант мавжуд: футболчи бу ёзда, ёки келаси йил эркин агент сифатида клубни тарк этиши керак.
ПСЖ аллақачон футболчининг шартнома муддати тугашини ҳисобга олиб Мбаппени янги битим борасида мажбурлаш йўлларини намойиш қилган», - дейди Сатин.