Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

«Реал» яна ўз иродасини намойиш этди

Баҳо:
+4 | -

Испания Ла Лигасида «дев» билан «пакана» учрашди. Пешқадам «Реал» клуби ўз майдонида сўнгги ўриндан бораётган «Сарагоса»ни қабул қилди ва айтиш керакки, ғалаба осонлик билан қўлга киритилгани йўқ. Кака чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб, ҳисобни тенглаштирганида, учрашувнинг учдан бири ортда қолганди.

Иккинчи таймда бирибир «Реал» ўз сўзини айтди. Аввалига, Бензема-Гранеро- Ўзил комбинациясини Криштиану голга айлантирди. Ўнг қанотдан ерлатиб оширилган тўпни бўш дарвозага осонлик билан киритиб, мавсумдаги 25 голли довонни забт этди.

Кейин эса Кака Ўзилни дарвозабон билан яккама якка чиқарди. Бу гол лиганинг энг яхши асиссентларидан бири бўлган Ўзилнинг 2011/12 чемпионатдаги илк голи эди. Қолган дақиқаларда айтарли воқеалар бўлмади, жамоалар хотиржамлик билан ўйин тугашини кутишди.

РЕАЛ МАДРИД– САРАГОСА – 3:1
Голлар: Кака (32), Роналду (49), Ўзил (56) — Лафита (12).
РЕАЛ МАДРИД: Касильяс, Пепе, Карвалью, Марсело, Алонсо (Л. Диарра, 61), Кака (Кальехон, 67), Ўзил, Гранеро, Хамит Алтинтўп, Бензема (Игуаин, 72), Роналду.
САРАГОСА: Р. Ҳименес, Паредес, да Сильва, Ландзаро, Обрадович, Рубен Микаэл (Поштига, 55), Дуймович, Апоньо, Лафита, Луис Гарсия (Минеро, 73), Аранда (Баррера, 66).
Огоҳлантиришлар:  Паредес (26), Роналду (63).

БОШҚА ЎЙИНЛАР:

«ЭСПАНЬОЛ» – «МАЛЬОРКА» 1:0 (1:0)
Гол: Вайс, (18).

«РАЙО ВАЛЬЕКАНО» – «АТЛЕТИК» 2:3 (2:2)
Голлар: Льоренте (17, 23, 68) — Мичу (11), Аррибас (27)

Ўн минутдан сўнг "Вильяреал" - "Барселона" учрашуви бошланади. 

Киритилди: 01:50, 29.01.2012.
Ўқилди: 19520 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.