«Футболдаги коррупция ҳақида кўп гапиришади. Аммо ўйлашни исташмайдики, Миржалол Қосимовдан тортиб, Одил Аҳмедовгача, Элдор Шомуродовдан тортиб, Жалолиддин Машариповгача оддий оила фарзанди эди.
Улар ўз меҳнати, машаққати, сабри ва интилиши билан футбол орқали шу даражага етди. Биздаги исталган соҳага шу кўз билан қарайдиган бўлсак, футбол қолганларидан анча тозароқдир. Футболда фақат таниш-билишларнинг ёки бойларнинг фарзандлари муваффақиятга эришади деган гапни футбол ўйнашни эплолмаганлар ўйлаб топади.
Биз эса камбағал оиладан чиқиб, бугун юлдуз даражасига кўтарилган истаганингизча футболчини санаб беришга тайёрмиз. Фақатгина шу эмас, мавжуд коррупция илдизига болта уриш учун ҳам курашяпмиз»
Диёр Имомхўжаев