Англиянинг «Ливерпуль» клуби ўз расмий сайтида ҳимоячи Иброҳим Конатенинг «Лейпциг»дан трансфери борасида келишувга эришганлиги ҳақида эълон қилди.
22 ёшли футболчи инглиз клуби билан 1 июлдан кучга кирадиган узоқ муддатли шартнома имзолади. Мерсисайдликлар марказий ҳимоячи учун 35 миллион еврони ташкил этадиган товон пули тўлайди.
Конате «Лейпциг»даги тўрт мавсумидан сўнг «Ливерпул»га ўтмоқда, у ерда 95 ўйин ўтказди.













