Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Оуэн: «Мухлислар Де Ҳеани қўллаб қувватлашлари лозим»

Баҳо:
+2 | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Майкл Оуэн жамоадоши Давид Де Ҳеа ҳақида гапирар экан, мухлислар уни айни паллада қўллаб-қувватлашлари  лозим эканлигини таъкидлади.

«Тўғри, Давид бу мавсумда бир нечта хатоларга йўл қўйди. Лекин айримлар «Ливерпул»га қарши ўйин ҳақида шундай гапларни айтишяптики, ҳудди Де Ҳеа қандайдир дахшатли хатолар қилган. Ха, бу ўйинда ўтказиб юборилган голларда ҳам унинг ҳам айби бор. Лекин ган шундаки, агар ҳамма айбни сенинг бўйнинга қўйиб қўйишса, кейин бошқа ўйинлардаги мағлубиятларда ҳам хатони сендан излайверишади. Сен бунга муносиб бўлмасанг ҳам».

«Биринчи гол киритилган вазиятда у дарвозадан чиқиб, тўпни эгаллаб олиши лозим эди. Лекин жарима майдонида унга ҳалал берадиган футболчиларнинг жуда кўп бўлганлиги сабаб у тўпга чиқиб бора олмади. «Ливерпул» аъзоси боши билан аниқ зарба бера олгани Де Ҳеанинг айби эмас. Иккинчи голда ҳам у жамоани қутқариб қолиши қийин эди».

«Ёмон томони бу икки кўнгилсиз ҳолатнинг бири рақибнинг ғалаба келтирган тўпни киритишга сабаб бўлди. Давид ҳозир қўллаб-қувватланишга муҳтож ва у бунга муносиб эканлигини узоқ йиллар ўзининг ажойиб ўйинлари билан исботлаб бера олади» —, дея Майклдан Sky Sports иқтибос келтиради.

Манба: www.skysports.com
Киритилди: 08:52, 30.01.2012.
Ўқилди: 14797 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.