Кириш Регистрация

Темур Жўраев маҳорати «Пахтакор»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+5 | -

Туркиянинг Анталия шаҳрида Чеченистоннинг биринчи президенти Аҳмад-ҳожи Қодиров хотирасига бағишлаб ўтказилаётган турнирнинг «В» гуруҳи 2-турида «Пахтакор» бугун Украинанинг Харьков шаҳри «Металлист» клубига қарши майдонга тушди.

Ўйин Тошкент вақти билан 18:00 да бошланди.

«Пахтакор» матбуот хизмати ходими Беҳзод Назаровнинг ўз твиттерида тарқатган хабарлари ва «Металлист» расмий сайтидаги онлайн трансляцияга асослансак, 12-дақиқада Фарҳод Тожиев офсайдга тушиб қолишдан тийилиб, дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борган ва дарвоза томон зарба берди. Диленкович дастлабки зарбани қайтарган эса-да, тўп яна Фарҳодга бориб тушди ва у иккинчи уринишда ҳисобни очди — 1:0.

17-дақиқада харьковликлардан Вильягра «Пахтакор» жарима майдони яқинида тўпни аутдан ўйинга киритди. Тўпни қабул қилиб олган Кристальдони «шерлар» ҳимоячилари жарим майдони ичида йиқитишди. 11-метрлик жарима тўпи белгиланган. Кристальдонинг ўзи «нуқта»га яқинлашиб зарбани ижро этган – Темур Жўраев пенальтини қайтарди.

Иккинчи бўлим бошланишиданоқ ўйин курашларга бой бўлди. Айниқса украиналик футболчилар ҳисобда ўзгариш ясаш учун катта куч билан олдинга ташланишди. «Пахтакор» эса кўпгина вазиятлар кўпчилик бўлиб ҳимояланишга мажбур бўлди.

Харьковликларнинг бутун жамоа бўиб ҳужумга отланиши ўйин сўнгига бориб иш бермасдан қолмади. 85-дақиқада пахтакорчилар Кристальдони жарима майдонида чалишди. Темур Жўраев-Кристальдо дуэлининг иккинчисида украиналик футболчи ғолиб бўлди — 1:1.

89-дақиқада «шерлар» Эдмарни ҳам чалиб йиқитишди, бироқ яна пенальти белгилашга ҳакамнинг юраги бетламади.

Эслатиб ўтамиз, турнир низомига кўра, гуруҳ учрашувларининг ҳам асосий вақти дуранг биан тугаса пенальтилар сериясида ғолиб аниқланади. «Пахтакор» - «Металлист» сериясида Темур Жўраев серияда 3 та, ўйин чоғида 1 та пенальтини қайтарди ва «Пахтакор»нинг 4:3 ҳисобидаги ғалабасида муҳим роль ўйнади.

Шундай қилиб, «Пахтакор» яна ўйиннинг асосий таймларида ғалабани ушлаб қола олмади, бироқ пенальтилар сериясида ғолиб чиқиб дастлабки очколарига эга бўлди.

Аҳмад-ҳожи Қодиров хотира турнири. Анталия-2012
ПАХТАКОР (Тошкент) – МЕТАЛЛИСТ (Харьков) 1:1 (1:0)
Пенальтилар серияси бўйича: 4:3 

Гол: Фарҳод Тожиев (12) – Кристальдо (85-пенальти)
Ноаниқ пенальти: Кристальдо (17-дарвозабон)
ПАХТАКОР: Жўраев, Шибамура, Клецков, Кримец, Ўрунов, Шарофетдинов, Маҳмудов, Климиашвили, Азизов, Шихов, Тожиев.
МЕТАЛЛИСТ: Дишленкович, Вильягра, Папа Гуйе, Торсигльери, Фининьо (Пшеничных – 46), Эдмар, Соса, Марлос (Девич – 63), Хавьер, Бланко, Кристальдо.
Огоҳлантиришлар: Ф.Тожиев (28), Климиашвили (53) — Кристальдо (28), Фининьо (32), Торсигльери (53)

Манба: www.stadion.uz.

«В» гуруҳида иккинчи учрашув — «Нефтчи» (Боку) – «Полония» (Варшава) Тошкент вақти билан 20:30 да бошланади.

«А» гуруҳидаги учрашувлар «Даугава» (Рига) – «Терек» (Грозний) 0:3, «Рапид» (Бухарест) – «Ўрдабаси» (Чимкент) 0:0 ҳали давом этмоқда.

Киритилди: 19:48, 30.01.2012.
Ўқилди: 15863 марта.
Фикрлар: 51 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [10549]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3363]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3082]

Келаси мавсумда "Реал"га қайтиши аниқ бўлган икки футболчи номи аниқ бўлди [2985]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2501]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2316]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2313]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2192]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [1946]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1837]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.