Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Триумф таъмини тотмаган телбалар

Баҳо:
+ | -

Яқин 10 йил ичида футбол ўзининг энг замонавий чўққисига қараб шиддат билан кўтарилиб бормоқда. Бу йўлда клубларнинг молиявий ва техник томонлама имкониятлари ҳам сезиларли даражада ўсиб улгурди. Айни пайтда бирор бир клубга янги тайинланган менеджер бўладими, хоҳ мураббий, у жамоасининг ва ўзининг келажагини титулларда кўради. Зеро раҳбариятнинг ҳам уларга қўядиган бош талаби ҳам айнан соврин билан кафолатланади.

Соврин... бу сўз замирида йиллар давомида тўпланган тажриба, кучли жисмоний меҳнат маҳсули ва аёвсиз курашлар остида ўтган учрашувлар ётади. Бироқ футбол оламида шу каби тоифа вакиллари ҳам борки, улар учун бутун фаолияти давомида бир дона кубок ютиш ҳам насиб қилмайди.

Тасаввур қиляпсизми, умрини ушбу спорт турига бахшида этган инсон учун шериклари ила эйфорияга йўғрилган биттагина соврин ютиш ҳам армон бўлиб қолиши мумкин. Ҳа, бундай футболчиларни орамиздан топиш қийин эмас. Улар деярли ҳар куни сизу бизга таниш бўлган машҳур инсонлар.

Stadion.uz бугун ана шундай омадсиз қаҳрамонлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтади.

Ҳозирда тузмоқчи бўлган рўйхатимизнинг юқори ўринига бемалол «Интер» посбони Самир Хандановични қўшган бўлар эдик. Бироқ бахтни қарангки, словениялик посбон бир неча кун аввал ўзининг азалий орзусига эришди - чемпион номига сазовор бўлди. Чемпион бўлганда ҳам қандай, А Серия тахтини 9 карра расмийлаштириб қўйган «Юве»ни четга чиқарган ҳолда. Энди 36 ёшли тажрибали кипер узоқ йиллик фаолияти пештахтасини ўзининг илк соврини билан тўлдириб қўйиши мумкин. Албатта, ғалати эшитилиши мумкин. Бироқ қуйида ушбу онлар насиб этмаган омадсиз қаҳрамонлар ҳақида сўз юритамиз.

Ҳарри Магуайр

Ҳаррини ушбу бешликда кўриб кўпчилик ҳайратга тушган бўлса ажаб эмас. Чунки эндигина 28 ни қарши олган футболчини совринсизликда айблаш тўғри бўлмайди. Бироқ Магуайрнинг бу тоифага киритилишига асосий сабаб - унинг ҳақиқий маънодаги омадсизлиги. Биз уни «Атлетик» ва «Лестер»даги ўйинларидан таний бошлаганмиз.

Қизиқ томони, Ҳарри ҳар клубини алмаштириб бир ортга қайрилганда, оғзидаги ошини аламли тарзда олдириб қўйганини ҳис қилган. Хабарингиз бор, Англия Премьер-лигасида «Лестер» сенсацион тарзда чемпионликни қўлга киритиб, мусобақа тарихидан жой олган эди. «Уиган»дан харид қилинган Магуайр трансфери эса афсуски, бир йил ўтиб содир бўлган. Шунинг учун бўлса керак, «тулкилар» либосида жавлон урган Магуайр тимсоли чемпион сифатида эсланмайди.

Навбатдаги юришга эътиборимизни қаратамиз. «Лестер»даги икки йиллик ажойиб ҳаракатларидан сўнг англиялик футболчи тезда МЮ қизиқиш марказига тушади ва «қизил иблислар» ушбу имкониятни қўлдан бой беришмайди. Ўша йил учун рекорд бўлган суммада (89 миллион евро) Ҳарри 2019 йилда Манчестерга кўчиб ўтади. Бироқ яна омадсизлик... «Манкунианлар»нинг 2017 йили Европа лигасини забт эганликларини ортдан кузатган йигитча шу йили Лестер эмас, балки Манчестер шаҳри вариантини танламаганидан афсусланган бўлса ажаб эмас.

Ҳа шунақа, Ҳарри ҳаётидаги икки муҳим поездни ўтказиб юборди. Бироқ вазиятга ҳар хил нигоҳ билан қараш мумкин. Балки у тўғри йўлни танлагандир, фаолиятидаги зиналардан босқичма-босқич ўтиб бораётгандир. Дарҳақиқат, Магуайр анча ёш бўлишига қарамай МЮда қисқа муддат ичида ўзини кўрсата олди. Келганига кўп бўлмай унга сардорлик боғичи топширилди, Сулшернинг энг ишонган тоғларидан бирига айланди. Суперлига машмашаси авж олган паллаларда ҳам айнан Магуайр Оленинг ёнида дадил туриб бу ғояга қарши бош кўтарди, қанчалик оғир бўлмасин донгдор Глейзерлар оиласининг хавфли ҳужумларига мухлислар билан бирга кураша олди. У энди секин-аста МЮ ҳаётидаги афсоналар қаторига қўшилиб боради.

Ҳарри анча сабрли ва меҳнаткаш йигит. У буни керак бўлса ҳар бир ўйинда исботлай олади. Жорий мавсум шов-шувларга сабаб бўлаётган «ферги тайм»ларда ҳам бевосита унинг катта улуши бор. Сулшер ва унинг шогирдлари чемпионлик учун анча яқин келишди. Бироқ озроқ етишмаган стабиллик жамоанинг ҳамшаҳарига чемпионликни топшириб қўйишга сабаб бўлди. Шунга қарамай «Манчестер Юнаед» Фергюсон давридан бери илк марта мавсумни шундай дадил ўтказмоқда. Шояд футболчилар узоқ кутилган АПЛ соврини ҳидини мухлисларга туҳфа этишётгандек. Кўрамиз, келаси мавсум чемпионлик учун асосий даъвогарлардан бири дея айтилаётган жамоа ушбу силлиқ шаклланган такиби билан қандай натижа кўрсата олар экан? Келинг Магуайр ҳикоясини шу ерда тўхтата қоламиз. Европа лигаси финали ҳақида гапирмайман.

Раджа Наингголан

Раджа номи кўпчилик мухлисларга таниш. 5 йиллар илгари ушбу футболчини биз топ даражада кўришга ўрганган эдик. Афсуски ҳозирги фаолияти у қадар мақташга арзигулик эмас. Чунки бельгияликка аксарият ўйинчиларда кузатилгани каби кераклича стабиллик етишмайди. У фаолиятининг асосий қисмини «Кальяри»да ўтказиб юборди.

«Рома»даги супер ва тезкор «Нинзя» кейинчалик Миланнинг кўк қисмида ҳам етарлича жавлон уриб берди. Аммо ушбу қаҳрамонимиз доим навбатдаги қадамларни танлашда адашади. «Нерадзуррилар» постини хато дамларда ташлаб кетган Раджа бугун собиқ жамоадошлари билан 12 йиллик скудеттони тантана қила олмайди. Асосий клубига қайтар пайтида эса «Интер» билан яна чемпионлик сари курашишига бизнингча унинг ўзи ҳам ишонмаса керак.

Сон Хён Мин

Кореялик футболчининг жорий мавсумда кўрсатаётган ўйинлари исталган АПЛ мухлисини ўзига ром этиб қўйди. У ва Кейн тандеми томонидан амалга оширилган натижалар анча вақт давомида мусобақа кўркига кўрк қўшиб келган. Бироқ ҳозир ушбу жуфтлик темпида бироз пасайиш кўзга ташланмоқда. Албатта бу умуман бошқа мавзу. Бизнинг асосий мавзу эса супер даражага чиқиб улгурган Соннинг мавсумни бирорта ҳам совринсиз якунлашида.

Мантиқан олиб қараганда ушбу футболчининг фаолиятида деярли узилишни кўрмаймиз, омадсиз жарликлар ҳам кўзга ташланмайди. Аксинча, у ўзига клуб танлашда умуман адашмаган. Нисбатан пастроқ даражадаги «Гамбург»да кўриниш берган футболчи «Байер»даги сермаҳсул ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушди. Ўша пайтлар учун ўртача даража эгаси бўлган Сон балки совринларга нолойиқдек туюлгандир. Буни ўзи ҳам дарҳол ҳис этган корейс фаолиятини даражаси баландроқ жамоада давом эттиришни истади ва 2015 йили «Тоттенхем» сафига келиб қўшилди.

Лондон шаҳри футболчи учун катта тарамплин вазифасини ўтаб берди. Бу ерда у ва жамоадошлари титулли мусобақалар финишига бир қадам қолганда ортга қайтиб келаверишди. 2019 йили Чемпионлар лигаси, жорий мавсум эса мамлакат Лига кубоги «шпорлар»га насиб этиши мумкин эди, аммо... Энди Сон ўз олдига жиддий мақсадларни қўйиб бориши керак. Совуққонлик ва бироз журъат кўрсатган ҳолда қайсидир гранд жамоа сафига бориб қўшиладиган пайт ҳам келди. Зеро Сон бунинг учун йирик босқичларни босиб ўтиб деб бемалол айта оламиз.

Харри Кейн

Соврин юта олмаган футболчилар ҳақида гап кетганда биринчи навбатда кўз ўнгимизга яқин ўтмишга эга, барчанинг меҳрига тушиб улгурган Ҳарри Кейн келса ажаб эмас. Ҳа, Ҳарри супер даражада ўтказган мавсумларини ҳам бирорта медалсиз якунлашга мажбур бўлди. Хабарингиз бор, Кейн 2011 йилдан бери «шпорлар» шарафини ҳимоя қилиб келади. Бироқ турли даврларда бошқа жамоаларда ҳам ижарада ўйнаб келишга улгурган. Хусусан, дебют мавсумларидан бошлаб 2013 йилгача футболчи «Лейтон Ориент», «Миллвол», «Норвич» ҳамда «Лестер» клублари ихтиёрида бўлиб келди. Айниқса «тулкилар» сафидаги кезларидан бошлаб даражаси бироз ўсгани сезилди. Лекин кўп ўтмай яна Лондонга қайтиб келди.

Қайтгандаям мўъжизавий тарзда, бўрон шиддати ила ўз номини баралла кўрсата олди. Кейн учун жорий мавсум ҳисобидаги тўпурарлик янгиси эмас. У худди шу жамоа таркибида, турли мураббийлар билан ҳам росмана бомбардир бўлган, керак бўлса икки марта. Бу унинг хусусияти. Харри фақат гол уриш учун туғилган. Нуфузли футбол мутахассислари томонидан ҳам у энг кучли «тўққизлик» ҳужумчилар қаторида эътироф этилади. Бунга яраша амалга ошираётган бир темпдаги оғир меҳнатини алоҳида эътироф этиш жоиз. Лекин шунга қарамай омад ҳар доим Харридан юз ўгиради, у билан чўққигача чиқиб боради, бироқ якунда ном-нишонсиз ташлаб кетади. 2016 йили «Лестер» АПЛ чемпиони бўлган пайтлар Кейн ҳам худди Магуайр сингари ғолиб жамоа таркибида бўлмаган.

Бироқ бу каби синишлар ушбу қаҳрамонимизга заррача таъсир қилмаган. Аксинча у йилдан йилга тобланиб бораверди. 2016 йили 2-ўринни қўлга киритган «Тоттенхем» бу ишни Кейн бошчилигида бир йил ўтиб ҳам яна такрорлади. Келаси йил эса 3-ўрин. 2019 йили эса жамоа ҳақли равишда ЕЧЛ финалигача етиб борди. Бироқ тақдир-да, таркибда Кейн каби ижрочилар танқислиги сабаб «Ливерпул»га имконият бой берилди. Жорий мавсум ҳам Харрини тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмади. У ички чемпионатда ҳам энг яхши ассистент, ҳам энг яхши тўпурар бўлган кам сонли футболчилардан бирига айланди. Супер! Гарчи ички чемпионатдаги муваффақиятсиз ўрнига қарамай «шпорлар» Англия кубоги финалигача чиқиб борди, бироқ... Ҳа, буёғи сизга маълум. Омад ҳар сафар Кейн ва унинг шерикларини оёғидан тортиб қолади. 

Шунга қарамай бугун Кейн «Тоттенхем»нинг чинакам рамзига айланган. У ўша аламли финалдан сўнг жамоадан кетишини очиқчасига эълон қилди. Албатта ўз клубининг юрагини қўйиб юборишни эса табиийки мухлислар истамасликлари аниқ. Бироқ ҳозир вазият ҳар томонлама инглиз ўғлонини Лондондан узоқроққа кетишга ундайди. Леви билан боғлиқ муаммоларга эса чидаб келаётганининг ўзи ҳам катта жасорат. Биз бунда Кейнга омад тилаб қоламиз.

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 23:58, 31.05.2021.
Ўқилди: 4286 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.