Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Лукаку кейинги мавсум ҳам "Интер"да қолмочи

Баҳо:
+ | -

“Интер” ҳужумчиси Ромелу Лукаку мавсумлар оралиғида ўз иш жойини ўзгартирмоқчи эмас.

Бельгия терма жамоаси йиғинида бўлиб турган Лукаку Het Laatste Nieuws нашрига берган интервьюсида Антонио Контедан сўнг келадиган мураббий билан бирга “Интер”ни яна чемпион қилишга тайёрлигини айтган.

Якунланган 2020/21 йилги мавсумда Антонио Конте бошқарувидаги “Интер” А Серияда чемпионликни қўлга киритди. Италиялик мутахассис шундан сўнг ўз лавозимини тарк этди.

Бундан аввалроқ Лукаку ёзда “Челси”га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ромелу жорий мавсум Италия А Сериясида 36 та ўйинда иштирок этди. У ушбу учрашувларда 24 та гол урди ва 11 та голга ассистентлик қилди.

Киритилди: 10:54, 03.06.2021.
Ўқилди: 1425 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6727]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5659]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4339]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3264]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3254]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3008]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2597]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2245]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1919]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1849]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик