«Интер» президенти Стивен Чжан Антонио Конте А Серия мавсуми якинидан кейин мураббийлик курсисини тарк этганлиги ҳақида фикр билдирди.
«Пандемия жуда катта молиявий қийинчиликларни келтириб чиқарди. Йўқотишлар бизни режаларимизни қайта кўриб чиқишга ва янги ечимлар излашга мажбур қилди.
Биз вариантларни баҳоладик ва ўрта ҳамда узоқ муддатли энг яхшисини танладик. Бизнинг мақсадимиз - харажатларни камайтириш орқали молиявий мувозанатни тиклаш, акс ҳолда биз ҳеч қачон янги инвесторларни топа олмаймиз.
Шубҳасиз, харажатларни қисқартириш бизнинг трансфер стратегиямизга таъсир қилади. Антонио Конте билан ҳам бу борадаги қарашларимиз турли-хил бўлгани бизни у хайрлашишга олиб келди.
У учун муҳим бўлмаган нарса клуб учун муҳим бўлиб чиқди. Конте энг яхши мураббий, аммо мен президент сифатида клубнинг аҳволи ҳақида ўйлашим керак», - деди жамоа президенти.