Кириш Регистрация
10/01 01:00 Хетафе 1-2 Реал Сосьедад
10/01 16:30 БАА 0-3 Япония
10/01 16:30 Ливан 2-4 Жанубий Корея
10/01 18:00 Реал Овьедо 1-1 Бетис
10/01 19:00 Эрон 0-0 Ўзбекистон
10/01 19:00 Удинезе 2-2 Пиза
10/01 19:00 Комо 1-1 Болонья
10/01 20:15 Вильярреал 3-1 Алавес
10/01 21:30 Сурия - Қатар
10/01 22:00 Рома 2-0 Сассуоло
10/01 22:30 Жирона 1-0 Осасуна
11/01 00:45 Аталанта - Торино
11/01 01:00 Валенсия - Эльче
11/01 16:30 Хитой - Австралия
11/01 16:30 Лечче - Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано - Мальорка
11/01 19:00 Таиланд - Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина - Милан
11/01 20:15 Леванте - Эспаньол
11/01 22:00 Верона - Лацио
12/01 00:45 Интер - Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри

Миллий жамоамизнинг кечаги ўйини ҳақида

Баҳо:
+1 | -

Кеча Ўзбекистон миллий жамоаси Сингапурга қарши ўйин ўтказар экан ижтимоий тармоқда бу бош мавзуга айланди, балки. Твиттерда нисбатан фаол бўлганим боис уни кўпроқ кузатдим бу вақт. Ўйин вақти ва у тугагач яқин 1-2 соатда минглаб твитлар учрашув атрофида ёзилди, менимча. Улар ичида иккитаси алоҳида эътиборимни тортди.

Биридаги мазмун қуйидагича эди: таркибимизда А сериядаги илк мавсумида яхши кўрсаткич қайд этган ва шунинг учун бир қатор Европа жамоаларини қизиқтириши мумкин бўлган Элдор Шомуродовнинг борлиги бу бошқа футболчиларга ҳам имконият беради. Элдор боис ўйинни кузатган скаутлар, мутахассислар шу баҳонада Жалолиддин Машариповнинг ўйинларини кўришди. Ва менимча кеча Жалолиддин майдондаги энг яхшиларимиздан бўлди. Шу баҳонада Икром Алибоев балки кўпларнинг нигоҳига тушар. Икром ҳам кеча энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди, чоғи.

Иккинчи твитни матни билан келтираман. “Сингапурнинг биз каби термаси бўлиб, бизнинг Сингапур каби иқтисодимиз бўлсайди, мисол учун”.

Асли биз қандай ютишимиз керак бўлса шундай ютдик, менимча. Ишончли, осон ва чиройли. Сингапурдан кучли эканимиз ва терма жамоа фонида тугал хулосаларни қилолмаслигимиз маълум эди. Кўп эҳтимол Яман билан ҳам шундай бўлади. Ҳақиқий кучимиз эса сўнгги турда Саудия Арабистонига қарши ўйинда кўринса керак.

Ҳа, дарвоқе, кеча рақиб ҳаддан зиёд қўпол ўйнади. Мен шу каби ўйинни Ямандан ҳам кутяпман. Эҳтиёт бўлиб, етакчиларни эҳтиёт қилиб учинчи учрашувга етиб олишимиз керак.

Йигитлар, яхши бошладингиз. Кўрдик. Завқ олдик. Бу ўйиндан кўпчилик қувонди! Бундан ҳам яхшироқ бўлишига масалан мен ишонаман. Кейинги ўйинларда ҳам УзРепорт ТВда бирга қўллаб-қувватлаймиз.

Ориф Толипов

Манба: t.me/tolipovuz
Киритилди: 19:00, 08.06.2021.
Ўқилди: 4751 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ҳужумчиларидан бири «Барселона»га қарши учрашувни тизза жароҳати сабаб ўтказиб юбориши мумкин [4740]

Zo'r TV телеканали 10-январь куни «Манчестер Сити» ва «Челси» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4038]

Sport ва Futbol телеканалларида 10-январь куни 7 та футбол ва 2 та футзал ўйини жонли трансляция қилинади [2682]

Манба Мбаппе, Родриго ва Рюдигернинг ҳолати бўйича маълумот берди [2312]

Неймар ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли футболчиси ким эканлигини айтди [2140]

Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Браҳим Диас Африка миллатлар кубогида ноёб рекорд ўрнатди [2110]

Мбаппе "Барса"га қарши ўйнайдими? Хаби Алонсо жавоб берди [1790]

Мбаппе Суперкубок финалида қарши оғриқ қолдирувчи воситалар билан ўйнаши мумкин — L’Équipe [1632]

"Бавария" футболчиси ўз хизматларини "Реал"га таклиф қилди. "Қироллик клуби"нинг жавоби маълум [1594]

Рубен Аморим «МЮ»дан кетгандан сўнг қайси клубни бошқариши мумкинлиги айтилди [1589]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.