«Тоттенҳем» таянч ярим ҳимоячиси Хуан Фойт фаолиятини «Вилярреал»да давом эттиради.
Аргентиналик хавбек ортда қолган мавсум «сариқ сувости кемаси» сафида ижарада ўйнаб Европа Лигасида ғолиб бўлган эди.
Энди 23 ёшли футболчи «Вилярреал» билан 2026 йилга қадар шартнома имзолади.
Фойт ўтган мавсум Испания жамоасида 32 ўйинда 1 гол ва 2 ассист қайд этди.













