Россия ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги 2020 йилги Европа чемпионати гуруҳ босқичи 1-тур учрашуви ўз ниҳоясига етди. Мазкур баҳсда Бельгия жамоаси россиялик ҳамкасблари устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди.
Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бельгияликлар ҳужумчиси Ромелу Лукаку деб топилди. Лукаку ушбу ўйинда дубл қайд этди.