Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Евро-2020. Дания - Финландия учрашуви ҳақида

Баҳо:
+ | -

Финландия терма жамоаси ўзининг Европа чемпионатлари тарихидаги илк учрашувида ғалаба қозонди.

Финландия терма жамоаси кутилмаганда Данияга қарши Копенгагенда ўтказилган баҳсда ғалабани қўлга киритди.

Баҳснинг 42-дақиқасида содир бўлган Кристиан Эриксен билан боғлиқ ҳолат бутун футбол аҳлини ташвишга солганидан хабарингиз бор.

Дания биринчи бўлимда ўйинда ҳукмронлик қилди, лекин финларнинг посбони Лукаш Градески Ёнас Винн ва Пер-Эмил Ҳойбергнинг хавфли харбаларини бартараф этди.

Танаффусга оз вақт қолганида Эриксенга тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин тўхтатилди. Кристианнинг шифохонада ҳолати барқарорлашганидан сўнг иккала жамоа ўйинчилари илтимосига биноан УЭФА ўйинни давом эттиришга розилик билдирди.

Финландия иккинчи бўлим бошида олдинга ўтди ва Уроненнинг узатмасидан кейин Похянпало боши билан зарба бериб ҳисобни очди.

Мезбонлар ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди, аммо Ҳойбергнинг пенальтидан йўллаган зарбасини Градетски бартараф этди.

Ўйиннинг асосий статистикаси

— Похянпалонинг голи Финландия терма жамоасининг Евро мусобақаларидаги ил голи бўлди.

— Финландия саралашни ҳам ҳисобга олганда Европа чемпионатлари доирасида қаторасига 10 ўйиндан бери гол уриб келмоқда.

— Дания Евродаги охирги 11 ўйинда бор-йўғи икки марта ғалаба қозонган ва 7 маротаба мағлуб бўлган.

— Мезбонлар 12 ўйинда илк бор гол ура олишмади.

— Дания гуруҳ босқичининг сўнгги 6 очилиш ўйинида икки гол киритган.

 

Дания – Финландия 0:1 (0:0, 0:1)

12 июнь, 21.00, «Паркен»

Гол: 0:1 – 59 Похьянпало.

Дания – Шмейхель, Васс (Ларсен, 75), Кьер (Вестергор, 63), Кристенсен, Мэле, Эриксен (Йенсен, 43), Ҳойбьерг, Дилэйни (Корнелиус, 76), Поульсен, Винд (Ольсен, 63), Брэйтуэйт.

Финландия – Градецки, Райтала (Вяйсянен, 90), Тойвио, Араюури, О`Шонесси, Уронен, Луд, Спарв (Шюллер, 76), Камара, Похьянпало (Форсс, 84), Пукки (Кауко, 76).

Огоҳлантиришлар: Луд (4), Спарв (51).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:59, 13.06.2021.
Ўқилди: 2304 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.