Қишки трансфер мавсумида Италиянинг «Лацио» клубидан премьер-лига вакили «Куинз Парк Рейнжерс»га ўтган 30 ёшли ҳужумчи Жибрил Сиссе, бу қарори унга Евро-2012га боришига ёрдам беради деб умид қиламоқда.
«Бу трансфер Англия премьер-лигасига қайтиш учун имконият эди ва мен бу имкониятдан фойдаланиб қолдим. «Лацио»да у қадар кўп майдонга тушмаётгандим. Мен саккиста голли пас беришга эриша олган бўлсамда, афсуски у қадар кўп гол ура олмадим. Майдонга тушган вақтларимда эса чап қанотда ҳам, ўнгда ҳам ўйнади. Аммо ўзим ўрганганим, марказда ўйнашга имкон берилмади. Мен учун бу янгилик бўлди».
«Мен Лацио клуби раҳбарлари билан очиқчасига гаплашиб олдим. Менинг у ерда қолишимдан ҳеч ким манфаатдор эмаслигини улар ҳам тушинишарди. Римга энди келган вақтларимда бу ерда узоқ вақт қолмоқчи эдим, аммо...»
«Куинз Парк Рейнжерс» чемпионатда 16-ўринда боряптими? Мен учун муҳими, ўзим қандай ўйин кўрсатишим. Бу ердаги ўйиним билан Евро-2012га боришга муносиб эканлдигимни исботлай оламанми, йўқми, мана шулар биринчи даражали. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек кетса ва мен мавсум сўнгига қадар 10-12та гол ура олсам, терма жамоа мураббийлар штаби менинг номзодлигимни ҳам кўриб чиқади деб ўйлайман», — дейди франциялик ҳужумчи.