Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Жар» олимпиячиларимиз ўйинига тайёрланмоқда

Баҳо:
+ | -

5 февраль куни Тошкентда Ўзбекистон олимпиячилари Австралия терма жамоасини қабул қилишидан хабарингиз бор. Биринчи даврадан сўнг Вадим Абрамов шогирдлари беш очко жамғаришиб, гуруҳ пешқадами бўлиб туришибди. Остонадаги рақиб Австралия эса учала ўйинда ҳам дуранг ўйнаган ва биздан икки очко ортда бормоқда. Шунинг учун ҳам ўзаро баҳс кўп нарсага ойдинлик киритиб бериши мумкин.

Ҳозирги кунда “Жар” стадионида ушбу ўйинни юқори савияда ташкил этиб бериш учун катта тайёргарлик олиб борилмоқда. Бу ерда учрашувнинг ўзидан ташқари, жамоаларнинг ўйинолди машғулотлари ва бош мураббийлар иштирокида матбуот анжуманлари ҳам бўлиб ўтади.

Бугун “Жар” стадионида ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов, “Бунёдкор” ФК ижрочи директори Бахтиёр Бобоев ва бошқа масъул шахлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда халқаро мусобақа учрашувини юқори савияда ташкил этиб бериш учун барча йўналишлар бўйича вазифа этиб қўйилган масалалар кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Австралия олимпиячилари ўртасидаги учрашувга кириш чипталари “Жар” стадиони кассаларида сотилмоқда. Ўйин 5 февраль куни, 20:00да бошланади.

Манба: www.bunyodkor.com
Киритилди: 19:34, 02.02.2012.
Ўқилди: 13780 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.