Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

Тажриба ва таваккал талофати ёки ҳазм қилолмайдиган шармандалик

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий жамоаси тарихида яна бир антирекорд кузатилди. Ҳозирга қадар термамиз жаҳон чемпионати саралашини бу қадар шармандали тарзда якунламаганди. Иккинчи босқич якунидаёқ навбатдаги мундиал орзулари саробга айланди. Охирги умид Саудия Арабистонига қарши баҳсдан эди. Жамоамиздан бор-йўғи ютқазмаслик талаб этиларди. Аммо афсуски...

Саудия Арабистонига қарши кечган баҳс арафасида термамиз энг яхши кўрсаткичга эга иккинчи ўрин эгаларидан бири сифатида кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритиш имкониятини сақлаб турганди. Лекин сўнгги имконият ҳам кўкка совурилди.

Таркибда тажрибалар ўтказишга мойил Вадим Абрамовнинг мазкур учрашув учун танлаган футболчилар рўйхати барчани бирдек ҳайратга солди. Аввалги мундиаллар саралашида ҳам кўплаб эътирозлар, баҳс-мунозараларга сабабчи бўлган Олег Зотеев яна майдонга туширилди. Эътиборлиси, унинг айнан қайси позициядан жой олгани ҳақиқий жумбоққа айланди, зеро чап қанот ҳимоясида Иброҳимҳалил Йўлдошев тўп сурарди. Кутилганидек, Зотеев майдонда йўқолиб қолди, унинг вазифаси нимадан иборат эканлигини барибир, тушуниб бўлмади: на мудофаада тайинли ишни бажарди, на бошқа позициядаги шерикларига кўмаклашди. Шунга қарамай, у 90 дақиқа тўп сурди...

Бошқа футболчилар масаласида ҳам Абрамовга саволлар бисёр. Нега сўнгги пайтларда ўйин амалиётисиз қолиб кетган Одил Аҳмедовни мудофаа марказига қўйди? Одил Ҳамробеков ва Икром Алибоев сингари футболчиларнинг ҳали йирик ўйинларга тайёр эмаслигини наҳотки аввалроқ пайқамаган бўлса? Нима сабабдан ихтиёрида Ойбек Бозоров ва Фаррух Икромов сингари тезкор футболчилар бор пайтда бу имкониятдан эртароқ фойдаланмади? Наҳотки, ўзбек футболининг савияси шу қадар шармандали мағлубиятни қабул қиларли даражада пасайиб кетган бўлса?

Ҳа, саралашнинг бу даврида жавобгарлик тўлиқ бош мураббий зиммасида. Бу сафар биз айнан Абрамовнинг тушунарсиз тажрибаларию, таваккал қарорларидан талафот кўрдик...

Бевосита Саудия Арабистони билан ўйинга тўхталадиган бўлсак, унда мезбонлар ҳар тарафлама устунликка эришишди. 25-дақиқада Одил Аҳмедовнинг тўп учун курашда рақибига имкониятни бой бериши Санжар Қувватов қўриқлаётган дарвоза олдида хавфли вазият яратилишига олиб келди. Оқибатда, дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Салмон ал Фараж ҳисобни очди - 1:0. 32-дақиқада саудияликлар сардори ўз «дубл»ини нишонлади.

Гарчи иккинчи бўлимда вакилларимиз бироз фаолликни оширган бўлсаларда, навбатдаги гол ҳам айнан термамиз дарвозасига урилди. 51-дақиқада Али ал Ҳассан ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Учрашувнинг қолган қисмида футболчиларимизнинг барча уринишлари бесамар якунланди ва миллий жамоамиз саралашнинг мазкур циклини шармандали мағлубият билан якунлади.

Ўзбекистон термаси ўз гуруҳида 15 очко билан иккинчи поғонани эгаллади. Лекин бу кўрсаткич 2-ўрин билан кейинги бос­қичга чиқиш учун етарли бўлмади ва бош жамоамиз ўз тарихида илк марта жаҳон чемпионати саралашининг 2-бос-қичидаёқ курашни тўхтатди.

Энди термамиз Осиё кубоги-2023 мусобақаси навбатдаги саралаш раундидаги иштирок билан кифояланади.

Саудия Арабистони — Ўзбекистон - 3:0 (2:0)

Голлар: Салмон ал Фараж (25, 33), Али ал Ҳассан (52).

Саудия Арабистони: Муҳаммад ал Овайс, Султон ал Ғаним, Абдулла Маду, Йосир ал Шаҳрони, Ҳассан ат Тамбакти (Муҳаммад ал Қабрани, 78), Салмон ал Фараж,  Али ал Ҳассан (Сами ан Нажи, 54), Иброҳим Отайф, Холид аш Шаҳри (Фирас ал Биракан, 64), Абдуллоҳ Ғариб (Сауд Абдулҳамид, 78), Муҳаммад Халил Ал Овайс.

Ўзбекистон: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Рустам Ашурматов, Одил Ҳамробеков (Икром Алибоев, 54), Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов (Ислом Тўхтахўжаев, 80), Жалолиддин Машарипов, Олег Зотеев, Элдор Шомуродов, Вагиз Галиулин (Достон Ҳамдамов 54; Фаррух Икромов 80), Иброҳимҳалил Йўлдошев (Ойбек Бозоров, 54).

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 09:45, 16.06.2021.
Ўқилди: 10328 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.