Кириш Регистрация

Олимпиада саралаши: Осиё-Африка китъалараро плей-оффи битта ўйиндан иборат бўлади

Баҳо:
+1 | -

Лондон-2012 саралаш босқичининг Осиё ва Африка қитъалари ўртасидаги плей-офф баҳси фақат битта ўйиндан иборат бўладиган бўлди. Ўйин 23 апрель куни нейтрал майдон — Англиянинг Ковентри шаҳрида бўлиб ўтади. ФИФА шундай қарор чиқарди.

Африкада Сенегал олимпия терма жамоаси плей-офф босқичида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, Осиёда ҳали саралаш баҳслари давом этмоқда. Учта гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлишса, гуруҳларда 2-ўринни олган жамоалар плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб борадилар. Бир даврадан иборат ўйинлар Вьетнамда бўлиб ўтади.

Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалар (қитъалар бўйича)
Африка
Габон, Марокаш, Миср, (Сенегал?)

Европа
Испания, Швейцария, Беларусь

Жанубий Америка
Бразилия, Уругвай

Шимолий Америка
Саралаш ўйини 22 мартдан 2 апрелгача АҚШда бўлиб ўтади. 8та жамоа 2та гуруҳга бўлинади. Гуруҳда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар ярим финалда тўқнаш келадилар. Финалчилар олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Океания
Саралаш мусобақаси 12-17 март кунлари Фижи оролларида бўлиб ўтади. Мусобақа иштирокчилари: Америка Самоаси, Кука ороллари, Фижи, Янги Зеландия, Папуа Янги Гвинея, Самоа, Соломон ороллари, Тонга, Вануату. Фақат ғолиб Олимпиаданинг финал босқичида иштирок этади.

Осиё
Саралаш мусобақаси ҳақида яхши маълумотга эгасиз.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 20:45, 02.02.2012.
Ўқилди: 14150 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6601]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5404]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3617]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2722]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2365]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2334]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2322]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2227]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2160]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2070]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.