Россиянинг www.onedivisione.ru сайти "Шинник" клубининг 1991-2011 йиллар оралиғидаги "орзулар" терма жамоасини тузиб чиқди.
Ушбу клуб сафида тўп сурган Евгений Сафонов сайт ходимлари томонидан "орзулар" терма жамоасининг захира дарвозабони сифатида таркибга киритилди.
Захирадагилар
Дарвозабон. Евгений Сафонов. 2000-2006 йиллар. 75та ўйинда майдонга тушиб, 79та гол ўтказиб юборган.
Икки метрли ўзбекистонлик дарвозабон "Шинник"да 2000 йиилнинг охирида пайдо бўлганди. Евгений Сафонов дарвозада ғайритабиий қандайдир ишларни қилиб ташламаган, шунчаки ишончли ўйнаган. Тўғри, у фақат 2005 йилга келиб "Шинник"нинг асосий дарвозабонига айланган. Лекин ушбу дарвозабон анчагина ажойиб ўйинларда иштирок этган, жумладан, ярославлликларнинг ЦСКАга қарши Москвадаги ўйини (2:2) ёдда қолган. Ўшанда ҳарбийлар бош мураббийи Валерий Газзаев ўйиндан кейин: "Бугунга дурангга "Шинник" дарвозабони "айбдор", дея таъкидлаганди
Евгений Сафоновнинг яна бир ажойиб ўйини Интертото кубогининг сафар ўйинига тўғри келганди. Ўшанда "Шинник" Чехиянинг "Теплице" дарвозасига 2та гол урганди ва Сафоновнинг саъй-ҳаракатлари эвазига ғалабани сақлаб қолганди (2:1).