Футбол бу миллионлаб мухлисларига эга ажойиб спорт тури. Футбол майдонида бўлаётган воқеа-ҳодисалар эса турли ҳил фикрларга сабаб бўлади. Айрим ҳолларда футболчи ёки мураббийлар томонидан шундай фикрлар айтиладики, улар иқтибосга айланиб кетади. Бирор бир мезонга асосланмаган, шунчаки ўзимга ёққан айрим иқтибосларни сизларга тақдим этишни лозим топдим:
"Агар мен жамоа президенти бўлганимда, мендақа мураббийни аллақачон хайдаб юборган бўлардим".
Леонардо Араухо
"Бир куни "Рома"ни ҳақорат қилган бир одамга мушт туширдим. Кейинроқ, нотўғри қилганимни англадим, қаттиқроқ урсам бўларкан".
Франческо Тотти
"Охирги марта бунақа кучсиз "Реал"ни ўзим уларни бошқарган пайтда кўргандим".
Жон Тошак
"Ўз келажагингни билмасдан туриб, бировнинг ўтмишини қоралама".
Раул Гонсалес
«Мен ўзимни энг яхши мураббий деб ҳисобламайман, лекин мендан яхшиси ҳам йўқ».
Жозе Моуриньо
«Неймар севимлиларимдан бири, мен супер актёрларни яхши кўраман».
Уилл смит
«Мураббий тўғри овқатланиш ва жисмоний тайёргарлик борасида "Ақлли гаплар" айтиб ўзи 120 кг бўлиши мумкин эмас».
Антонио Конте
"Эшаклар меҳнатсевар ва меҳрибон бўлишади, Ҳудди мен каби"!
Тони Адамс
«Футбол дунёдаги муҳим ва умуман муҳим бўлмаган нарсадир».
Франц Беккенбауэр
«Қандай кетганинг муҳим эмас, муҳими ким бўлганинг!»
Зинедин Зидан
«Уларни 0:0 ҳисобида янчиб ташладик».
Билл Шенкли
“Яхши футболчи бир вақтнинг ўзида тўпни, 10 жамоадошини, 11 рақиб футболчисини ва трибунанинг еттинчи қатордаги чиройли қизни кўриб туриши керак“.
Эрик Кантона
- Ҳисоб китобларингизга кўра, жамоангиз мавсумда нечанчи ўринни эгаллайди?
Ўртоқ журналистлар мен мураббийман , бухгалтер эмас!".
Юри Саркисян
«Тўхтаманг барчада ҳам ёмон кунлар бўлади, ўзингизни қўлга олинг ва йўлингизда давом этинг».
Криштиану Роналду
“Мен энг яхши эканлигимни билишим учун “Олтин тўп”ни олишим шарт эмас. Балки, у бошқа ўйинчилар учун муҳимдир, аммо мен учун эмас.
Златан Ибрагимович
Нимагадир эришиш учун аввал ўрнингдан туришинг керак.
Лионель Месси
Худайқулов КАРИМ тайёрлади