ФИФА рефериси футбол бўйича Миср чемпионатида юз берган воқеалар туфайли, Мисрга бормайдиган бўлди. Бу ҳақда ЎФФ расмий Твиттери хабар тарқатди.
Хабарингиз бор, Миср футбол ассоциациясининг таклифига биноан Равшан Эрматов 8 февраль куни бўлиб ўтадиган "Ал-Аҳлий" ва "Замалек" жамоалари ўртасида дербини бошқариб бориши керак эди.
Аммоайнан дерби иштирокчиларидан бири — "Ал-Аҳлий" 1 февраль куни "Ал-Масрий" меҳмони бўлди ва ушбу ўйиндан кейин мухлислар ўртасида келиб чиққан тўполонда 77 нафар мухлис ҳалок бўлди ва 1000га яқин одам жароҳатланди.
Натижада Миср футбол ассоциацияси тарқатиб юборилиб, чемпионат ўйинлари вақтинчалик тўхтатиб қўйилди. Шу боис Равшан Эрматов ва унинг бригадаси Мисрга бормайдиган бўлди.