"Барселона" сардори Лионель Месси яримҳимоячи Жоржиньо Вейналдумни Каталония клубига ўтиши мумкинлигидан жуда хурсанд эди. Бу ҳақда голландиялик агент Ҳамфри Нейман айтиб ўтди.
"Жоржининг "Барса"га эҳтимолий трансферидан Месси жуда хурсанд эди. "Барселона" билан музокаралар олиб бордик ва аввалига барчаси жуда яхши кўринишга эга эди. Биз келишувга эришишга ҳаракат қилдик, аммо "ПСЖ" ҳам жуда қизиқди. Почеттино Вейналдум билан жамоада қандай рол ўйнаши ва ундан нимани кутиши ҳақида суҳбатлашди. Шундан кейин барчаси ўзгариб кетди», - дея айтиб ўтади агент