"Арсенал" ҳимоячиси Киран Тирни клуб билан янги шартнома шартларини келишиб олди, деб хабар беради The Athletic. 24 ёшли футболчининг "канонирлар" билан амалдаги келишуви яна 3 йилга ҳисобланади, аммо инглизлар футболчи билан шартномани узайтирмоқчи.
Тирни янги шартномага кўра ҳафтасига 110 минг фунт олади. Томонлар Шотландия терма жамоаси Евро-2020 даги юришини якунлагач, шартнома имзолайди.